IMG_20190110_102341_106
Yanvar 10, 2019 0

АҲВОЛИ “ВОЙ” ДОЛЛАРФУРУШЛАР

Posted by:Администратор onYanvar 10, 2019

Хориж валютасининг банкдан ташқари  муомаласини бартараф этиш борасида давлатимиз томонидан ҳуқуқий механизм яратилган бўлсада, ҳали ҳануз  валюта савдоси билан шуғулланадиган қўрқмас ботир долларчилар учраб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Ромитан тумани бўлими, Бухоро вилоят ИИБ ва ДХХ Бухоро вилоят бошқармаси тезкор ходимлари ҳамкорлигида  ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролар Д.А, Ш.А ва А.Кларнинг доллар “савдо” чек қўйилди. Олдиндан ўзаро жиноий тил бириктиган долларфурушлар  2019 йил 03 январь куни фуқаро Г.Х.га 10000 АҚШ долларини ҳар бир АҚШ долларини 8440 сўмдан ҳисоблаб жами 84.400.000. сўмга сотаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан қўлга олиндилар.

Юқоридаги ҳолат юзасидан Департаментнинг Бухоро вилоят Ромитан туман бўлими томонидан фуқаролар Д.А, Ш.А ва А.К.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси 2-қисми “б”ва “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонун билан бекинмачоқ ўйнаган кишининг аҳволи “вой” бўлиши аниқ.

 

Департаментнинг жамоатчилик

билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот

бўлими катта инспектори

Нилуфар Аҳмедова

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.