IMG_0537
Yanvar 5, 2019 0

Жондор тумани тадбиркорлари билан ўтказилган учрашув қизғин савол-жавобларга бой бўлди

Posted by:Администратор onYanvar 5, 2019

Аввал хабар берганимиздек, Республика ва вилоят ишчи гуруҳи томонидан жойларда тадбиркорлар билан учрашиб, уларга  2019 йил 1 январдан солиқ концепциясига киритилган ўзгаришлар юзасидан кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.   Анашундай учрашувлардан навбатдагиси Жондор тумани тадбиркорлари билан ўтказилди. Учрашувда, малакали мутахассислар томонидан янги солиқ тизимига ўтишда нархлар ошиб кетмаслиги, ҚҚСга ўтиш корхоналар учун қулайлиги аниқ мисоллар ҳамда тарқатма материаллар орқали кенг тушунтириб берилди.

Эндиликда, жойлардаги тадбиркорлик субъектларига ҳар 10 нафарига туман давлат солиқ инспекцияларидан бир нафардан солиқ ходими бириктириилган ҳолда уларнинг ҳақиқий маслаҳатчисига ва кўмакчисига айланиб борилаётгани яна бир бор ишчи гуруҳи томонидан таъкидланди. Малакали мутахассизлар томонидан  умумбелгиланган солиқ тўловига ўтувчи тадбиркорлик субъекти вакилларига солиқ ҳисоботларини тўғри ва аниқ юритиш тартиби аниқ мисоллар билан тушунтириб берилди. Учрашув савол жавоб тарзида бўлди. Тадбиркорлар томонидан берилган саволларга солиқ ходимлари томонидан кераклича жавоблар олишди.

Шунингдек, солиқ ҳисоботларини юритишда малакали бухгалтерларга эҳтиёжи бор тадбиркорларнинг рўйхатини шакллантириб, уларга бу борада кўмак бериш ва мажбуриятларини бекаму кўст бажаришларини таъминлаш мақсадида туман давлат солиқ инспекциясида ташкил этилган ўқув курсларига  доимий равишда ўқитилиб борилиши йўлга қўйилганлиги йиғилганларга яна бир бор етказилди.  IMG_0537

IMG_0554

IMG_0556

IMG_0574

IMG_0627

IMG_0632

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.