38454920_126232094972614_395119033973735424_n
Yanvar 5, 2019 0

Тадбиркорлар билан учрашувларда уларга солиқ янгиликлари ва солиқ ҳисоботларини тўғри юритилиши ва уларни тақдим этилиши тартиби тушунтирилмоқда

Posted by:Администратор onYanvar 5, 2019

Бухорода давлат солиқ хизмати органлари ходимлари тадбиркорлик субъектларига яқиндан ёрдам бериш ва уларга мажбуриятларини тўлиқ бажаришларига кўмак бериш ишларини бошлаб юбордилар.

Бунда дастлабки қадам,  2019 йил 1 январдан бошлаб, ходимлар сонидан қатъи назар, товар айланмаси 1 миллиард сўмдан юқори бўлиб, умумбелгиланган солиқ тўловига ўтадиган 1450 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларнинг ҳар-бирига амалий ёрдам бериш мақсадида вилоят прокуратураси, давлат солиқ хизмати органлари ҳамда тижорат банкларидан масъул ходимлар бириктирилди.

Ушбу ишчи гуруҳ тадбиркорлар ва уларнинг ҳисобчилари билан учрашган ҳолда солиқ ҳисоботларини тўғри юритилиши ва уларни тақдим этилишига яқиндан ёрдам берадилар.

Хабарингиз бор, республика ва вилоят ишчи гуруҳи томонидан 2019 йил 1 январдан бошлаб, умумбелгиланган солиқ тўловига ўтувчи тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтмоқда.

Учрашувларда, малакали мутахассислар умумбелгиланган солиқ тўловига ўтувчи тадбиркорлик субъекти вакилларига солиқ ҳисоботларини тўғри ва аниқ юритиш тартиби аниқ мисоллар билан тушунтириб берилаяпти.

Куни-кеча республика ва вилоят ишчи гуруҳи Ромитан, Пешкў ва Ғиждувон туманларида ҳам жорий йил бошидан умумбелгиланган солиқ тўловига ўтувчи тадбиркорлик субъекти вакиллари ва уларнинг бухгалтерлари билан мулоқот қилдилар.

Учрашувда йиғилганларга ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) нима экани ва у қандай ҳисобланиши ҳамда тўланишини, шунингдек, солиқ олишнинг янги тартиби жорий этилганига қарамасдан, чакана савдодаги нархлар ўзгаришсиз қолиши аниқ мисоллар билан тушунтириб берилди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, агар ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) тўловчилари олдинроқ занжирда бўлган бўлса, энди янги солиқ тизимига ўтишда нархлар ошиб кетмайди. Айрим ҳолларда эса у камайиши мумкин.

Бироқ бугунги кунда кўпчилик фуқароларимизда орасида товарларга ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) қўшилиб, нарх-наво ошиб кетяптими? деган савол туғилаётгани ҳам ҳақиқат.

Эътиборлиси, солиқ қонунчилиги янгиликларини кенг жамоатчиликка, айниқса, тадбиркорлик субъекти вакилларига етказиш мақсадида ташкил этилаётган очиқ-мулоқотлар, семинар-тренинг ва учрашувларда ана шундай савол ҳамда ҳадикларнинг ўринсиз эканлиги исботлаб берилмоқда.

Республика ва вилоят ишчи гуруҳи Ғиждувон туманида жойлашган “Абдулазиз МЧЖ” корхонасида ҳам бўлишди. 170 нафар ишчи ва мутахассислар меҳнат қилаётган кўп тармоқли мазкур корхонанинг ўтган йилдаги товар айланмаси 10 миллиардан ошган. Учрашувда корхонанинг бош ҳисобчиси Юнус Магамедовга янги солиқ режимига мувофиқ умумбелгиланган солиқ тўлови ҳисоботларини юритиш юзасидан тушунчалар берилди. Янги солиқ тизимига ўтишда нархлар ошиб кетмаслиги, ҚҚСга ўтиш ушбу корхонага қулайлиги аниқ мисоллар ёрдамида тушунтирилди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда солиқ ҳисоботларини юритишда малакали бухгалтерларга талаб ортмоқда. Шу мақсадда тадбиркорларга кўмак бериш ва мажбуриятларини бекаму кўст бажаришларини таъминлаш мақсадида вилоят давлат солиқ бошқармаси малакали бухгалтерларни ҳамкорликка чақиради ҳамда Республика Ипотека Банки раҳбарияти ташаббуси билан умумбелгиланган солиқ ҳисоботларини юритишни мукаммал биладиган (1-С дастури) малакали ҳисобчиларнинг ушбу солиқ тўловига ўтадиган тадбиркорлик субъектларига ҳисоботларни тўғри юритишдаги кўмаги рағбатлантириб борилишини маълум қилади.

Савол-жавоб ва ўзаро мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувларда тадбиркорлик субъектлари ўзларини қизиқтирган саволларга тўғридан-тўғи жавоб олдилар.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, юртимизда амалга оширилаётган солиқ ислоҳотлари самараси ўлароқ, жисмоний ва юридик шахслар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг даромади сезиларли ошади. Бу эса фуқароларимизнинг фаровон турмуши бунданда яхшилашга хизмат қилади.

photo_2019-01-05_09-51-10

photo_2019-01-05_09-51-50

photo_2019-01-05_09-52-05

photo_2019-01-05_09-52-40

photo_2019-01-05_09-53-25

photo_2019-01-05_09-53-47

photo_2019-01-05_09-54-28

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.