ДСБ биноси+
Yanvar 3, 2019 0

Бухорода давлат солиқ хизмати ходимлари тадбиркорларга солиқ ҳисоботларини юритиш ва берилган енгилликлардан унумли фойдаланишларида кўмак беришни бошладилар

Posted by:Администратор onYanvar 3, 2019

Республика ва вилоят ишчи гуруҳи томонидан Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекциясида ҳам 2019 йил 1 январдан бошлаб, умумбелгиланган солиқ тўловига ўтувчи тадбиркорлик субъекти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда, малакали мутахассислар томонидан йиғилганларга умумбелгиланган солиқ тўловига ўтувчи тадбиркорлик субъекти вакилларига солиқ ҳисоботларини тўғри ва аниқ юритиш тартиби аниқ мисоллар билан тушунтириб берилди.
Шунингдек, солиқ ҳисоботларини юритишда малакали бухгалтерларга эҳтиёжи бор тадбиркорларнинг рўйхатини шакллантириб, уларга бу борада кўмак бериш ва мажбуриятларини бекаму кўст бажаришларини таъминлаш мақсадида туман давлат солиқ инспекциясида ташкил этилган ўқув курсларини доимий равишда давом эттирилиши этилиши белгиланди.
Шу кунгача ушбу ўқув курсларида умумбелгиланган солиқ тўловига ўтадиган 200 дан ортиқ юридик корхоналар ва 30 га яқин якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ қонунчилиги янгиликлари етказилди.
Бундан ташқари, ҳар 10 та тадбиркорга Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекциясидан 1 нафардан масъул ходим бириктирилиб, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммо ва камчиликларни баратаф этиш йўлга қўйилди.
Савол-жавоб ва ўзаро мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувда тадбиркорлик субъектлари ўзларини қизиқтирган саволларга тўғридан-тўғи жавоб олдилар.
Тадбирда йиғилганларга солиқ қонунчилигидаги янгиликлар батафсил тушунтириб берилди. IMG_0116

IMG_0123IMG_0102IMG_0093

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.