20190102_164159
Yanvar 3, 2019 0

Асосий мақсадимиз – давлат солиқ хизмати ходимларида ватанпарварлик ҳисларини ошириш орқали солиқ маданияти тушунчаларини солиқ тўловчиларга сингдиришдир

Posted by:Администратор onYanvar 3, 2019

Солиқ органлари 2019 йилда солиқ тўловчиларга солиқларни ўз вақтида тўлаш борасида тўғри йўналиш беради. Хусусан, давлат солиқ хизмати органлари олдингидан фарқли ўлароқ, тадбиркорларга солиқ қонунчилиги талабларини тўғри бажариш, солиқ ҳисоботларини тўғри юритиш ва мажбуриятларини тўлақонли бажаришларида яқиндан кўмак берадилар.
Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармасининг 2018 йил фаолияти сарҳисоби, 2019 йил солиқ қонунчилигига киритилаётган ўзгаришлардан келиб чиқиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишларга бағишланган навбатдаги Кенгаш йиғилишида ана шу ҳақда сўз борди.
Ўзбекистон Республикаси прокуратураси, Давлат солиқ қўмитаси, вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят прокуратураси масъул ходимлари иштирок этган тадбирда солиқ тўловчиларимиз солиқдан қочиш эмас, уни вақтида тўлашдан манфаатдор бўлиши керакли таъкидланди.
2019 йилдан бошлаб жорий этилаётган янги солиқ концепциясининг энг асосий ғояси солиқ юкини камайтириш, содда ва барқарор солиқ тизимини қўллашни кўзда тутади. Шу орқали иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш, тадбиркор ва инвесторлар учун ҳар томонлама қулай муҳит яратишга эришиш мумкин.
Бироқ сир эмаски, солиқ ставкалари пасайтирилиши ёки айрим солиқлар бекор қилиниши билан бюджетга тушадиган маблағ албатта камаяди.
Буни самарали солиқ маъмуриятчилиги орқали бартараф этиш ва бюджет барқарорлигини таъминлаш мумкин.
Бунда дастлабки қадам,  2019 йил 1 январдан бошлаб, ходимлар сонидан қатъи назар, товар айланмаси 1 миллиард сўмдан юқори бўлиб, умумбелгиланган солиқ тўловига ўтадиган вилоятимиздаги 1450 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларнинг ҳар-бирига амалий ёрдам бериш мақсадида масъул ходимлар бириктирилди.
Бугунги тадбирда вилоят давлат солиқ хизмати органлари ходимлари олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, энг аввало уларнинг ўзлари солиқ қонунчилигидаги янгиликларни пухта ўрганишларига эътибор қаратиб, малакали мутахассислар ёрдамида уларга – қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва ҳисоботларни тақдим этиш ҳамда бюджет билан ўзаро муносабатлар кенг тушунтириб берилди.
Шунингдек, тадбирда:
– юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби,
– юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича 2019 йил 1 январдан киритилаётган ўзгаришлар,
– юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби,
– юридик шахслар томонидан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби,
– жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби,
– якка тартибдаги тадбиркорлик, юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорик ва ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорларни солиққа тортиш тартиби ҳамда
– кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ва жисмоний шахслар учун даромад солиғини ҳисоблаш тартиби юзасидан амалий машғулотлар ўтказилди.
Алатта, ушбу машғулотлар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари учун уларни келгуси иш фаолиятидаги қўллашларида муҳим ва аҳамиятлидир.
Ташкил этилган тадбирдан кўзланган асосий мақсад – барча шахсий таркиб ходимларида ватанпарварлик ҳисларини ошириш ҳамда ўз бурч ва вазифаларини сидқидилдан бажарган ҳолда солиқ маданияти тушунчаларини солиқ тўловчиларга сингдиришдир.
Тадбир сўнгида ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб касбдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ давлат солиқ хизмати ходимлари вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан муносиб тақдирланди.

20190102_164445

20190102_164850

photo_2019-01-03_18-27-53

 

20190102_165044
Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.