ДСБ биноси+
Dekabr 31, 2018 0

Бухорода янги йил бошидан давлат солиқ хизмати ходимлари хонадонма-хонадон юриб фуқаролар билан мулоқотлар олиб борадилар

Posted by:Администратор onDekabr 31, 2018

Бухорода вилоят давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида давлат идоралари ходимлари олдига қўйган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилнинг 2 январидан бошлаб 4-сектор ишчи гуруҳи томонидан вилоятимизнинг чекка ҳудудларидаги аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини янада юксалтириш, жойларда ечимини кутаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида хонадонма-хонадон юриб, фуқаролар билан мулоқотлар олиб борилади.
Мақсадимиз, ушбу ҳудудларда истиқомат қилаётгани аҳолининг муаммо ҳамда талабларини ўрганган ҳолда 4-сектор олдида турган вазифаларни аниқлаб олиш ва шу орқали мавжуд камчиликларни бартараф этишдир.
Шундай экан, вилоятимиз аҳолисини ушбу тадбирларда фаол иштирок этишга чақириб қоламиз.
Учрашувларда давлат солиқ хизмати ходимлари аҳолига солиқ қонунчилигидаги янгиликларни етказган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган, аммо баъзи бир сабабларга кўра режасини амалга ошира олмаётган фуқароларга ҳам кўмак берадилар.
Бундан кўзланган асосий мақсад – янги йил бошидан халқ билан мулоқотларни кучайтириб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш орқали юртдошларимизнинг келажакка ишончини оширишдир.

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси!2 январ уйма-уй 001

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.