ДСБ биноси+
Dekabr 31, 2018 0

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси малакали бухгалтерларни ҳамкорликка таклиф этади

Posted by:Администратор onDekabr 31, 2018

Бухорода давлат солиқ хизмати органлари ходимлари тадбиркорлик субъектларига яқиндан ёрдам бериш ва уларга мажбуриятларини тўлиқ бажаришларига кўмак бериш ишларини бошлаб юбордилар.

Бунда дастлабки қадам,  2019 йил 1 январдан бошлаб, ходимлар сонидан қатъи назар, товар айланмаси 1 миллиард сўмдан юқори бўлиб, умумбелгиланган солиқ тўловига ўтадиган 1450 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларнинг ҳар-бирига амалий ёрдам бериш мақсадида масъул ходимлар бириктирилди.

Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари жойларда тадбиркорлар ва уларнинг ҳисобчилари билан учрашган ҳолда солиқ ҳисоботларини тўғри юритилиши ва уларни тақдим этилишига яқиндан ёрдам берадилар.

Шунингдек, Республика Ипотека Банки раҳбарияти ташаббуси билан умумбелгиланган солиқ ҳисоботларини юритишни мукаммал биладиган (1-С дастури) малакали ҳисобчиларнинг ушбу солиқ тўловига ўтадиган тадбиркорлик субъектларига ҳисоботларни тўғри юритишдаги кўмаги рағбатлантириб борилишини маълум қилган ҳолда уларни Бухоро вилояти давлат солиқ хизмати органлари билан ҳамкорликка чақирамиз.

 

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси!

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.