20181228_164856
Dekabr 28, 2018 0

Янги йил арафасида Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари бемор ва нафақадаги ҳамкасблари ҳолидан хабар олишди

Posted by:Администратор onDekabr 28, 2018

Юртимизга янги йилнинг кириб келишига ҳам оз фурсатлар қолди. Ҳар байрамлар арафасида беморлар ҳолидан хабар олиш, уларга меҳр ва қувонч улашиш вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимларининг анъанасига айланган.

Шу мақсадда, Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан бир гуруҳ ходимлар солиқ соҳасида узоқ йиллар меҳнат қилган, аммо ҳозирда касаллиги туфайли нафақада бўлган собиқ ходимларнинг хонадонларига ташриф буюришди.

Уларга янги йил совғалари ва соғликларини тиклашлари учун  пул мукофотлари берилди.

– Мен  кўп йиллар солиқ соҳасида  фаолият юритдим. Ҳозирда эса кассаллигим туфайли нафақадаман, – дейди Рухсат Исмоилова. – Мени ҳар доим бирга ишлаган ҳамкасбларим йўқлаб келишади, ҳолимдан хабар олиб туришади. Бунинг учун солиқ бошқармаси раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бемор ҳолимда мени эътибордан четда қолдирмай меҳр-мурувват кўрсатганликлари учун барча ҳамкасбларимга миннатдорчилик билдираман.20181228_153400

20181228_153627

20181228_153726

20181228_153812

20181228_154426

20181228_174655

20181228_174710

20181228_174722

20181228_175016

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.