13
Dekabr 6, 2018 0

“Обод маҳалла“ дастури доирасида Қоровулбозор туманида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Posted by:Администратор onDekabr 6, 2018

Халқимиз эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун ўз ҳаётидан рози ва мамнун бўлиб яшаши керак. Президентимиз илгари сурган ушбу тамойил  асосида жорий йил мамлакатимизда аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Гап одамларнинг ҳаётдан, бугунги яшаётган кунидан розилиги ҳақида борар экан, “Обод қишлоқ“ ва “Обод маҳалла“ дастурлари ижроси юзасидан олис қишлоқлар, қаровга, эътиборга муҳтож маҳаллаларда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини алоҳида қайд этиш лозим. Зеро, ушбу дастурлар одамларнинг бандлик, тиббиёт, таълим, электр энергияси, газ, ичимлик суви, йўллар каби кундалик турмушидаги бирламчи эҳтиёжларини қаноатлантиришга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

Бухоро вилоятининг чекка ҳудудларидан бири Қашқадарё билан чегарадош чўл бағрида жойлашган  Қоровулбозор туманига келган ҳар бир инсон бугунги кунда унинг ўзгараётган қиёфасини кўриб кўзи қувнайди. Қоровулбозор туманида ҳам “Обод маҳалла” дастури доирасида бир қатор залворли ишлар амалга оширилмоқда. Ички йўлларнинг таъмирланишидан тортиб, кўп қаватли уйларнинг том қисмлари шифер қилинишигача бўлган ишлар жадал суръатларда давом эттирилмоқда.  Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси раҳбарининг 4-секторига кирувчи Қоровулбозор тумани “Чўлқувар” МФЙда “Обод маҳалла” дастури ижроси доирасида янгидан-янги қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Туман “Обод маҳалла“ штабидан маълум қилишларича, айни пайтга қадар 800 га яқин ишчи кучи, 10 та бульдозер, 2 та  асфальт ётқизадиган машиналар, 20 га яқин юк ташишга мўлжалланган техникалар жалб қилинган ҳолда ишлар давом эттирилмоқда.  Биринчи новбатда кўп қаватли уйларнинг атрофида ноқонуний қурилган қурилмаларнинг бугунги кунга қадар 60га яқини бузиб ташланди. Уйларнинг фасад қисмлари қайта таъмирланиб 10га яқин кўп қаватли уйларнинг том қисмининг  шифери янгисига алмаштирилмоқда.  3 километрдан ортиқ  ички йўлларга шағал тўкилиб, асфальт ётқизилди. Туманда “Обод қишлоқ” ҳамда “Обод маҳалла” доирасида қилиниши керак бўлган ишлар бирма-бир кўчама-кўча, маҳаллама-маҳалла амалга оширилиб келинмоқда. Кейинги 2019 йилда “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида Қоровулбозор туманинг “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида шу каби ишлар қилиниши режалаштирилган.

“Обод қишлоқ“, “Обод маҳалла” дастури, аввало, кўнгил ободлигидир. Шу маънода, аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини ошириш, яратувчанлик, ташаббускорлик ва тадбиркорликка бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш, лоқайдлик ва боқимандалик кайфиятини йўқотиш борасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ҳам олиб борилмоқда.

Зеро, ободлик кўнгилдан бошланади. Кўнгил обод бўлмас экан, ҳар қандай гўзаллик, ҳашамат ва қулайликнинг қадр-қиммати, қиймати бўлмайди. Бундай жойда лоқайдлик, бефарқлик ва боқимандалик томир отиб, обод манзиллар харобага, вайронага айланаверади.4ш

7

8ш

9

10ш

11

12

13

14

15

16

17ш

18

20

21

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.