ebe53fb44cbc24c48acaa8baa9c4d8f00507
Dekabr 6, 2018 0

МИБ томонидан Президентимизнинг “Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон юзадан тарғибот ишлари олиб борилмоқда

Posted by:Администратор onDekabr 6, 2018

Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилоят бошқармаси туман-шаҳар бўлимлари томонидан Тоза худуд» ва «Махсустранс» ДУК билан биргаликда  “Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилиниши маиший чиқиндилар билан боғлиқ тизимни янада ривожлантириш, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлаш, аҳолининг сифатли санитар тозалаш хизматлари билан таъминлаш сифатини ошириш бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.          МФЙ раислари ҳамда фуқароларга айни пайтда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш билан 294 та ташкилот шуғулланиши, Шундан 185 тасини «Тоза худуд» ва «Махсустранс» ДУК филиаллари, 100 тасини хусусий ташкилотлар, яна 9 тасини кластерлар ташкил қилиши, Чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларнинг  60 %  ҳар ойда, 40 % 6 ойдан 1 йилгача бўлган муддатда амалага оширилиши, Аҳолининг тўлов интизоми қишлоқ жойларида 57 %, вилоятлар шаҳарларида  – 71 % ташкил этиши, 2019 йил 1 январдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш Мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилиши, жисмоний шахслар томонидан чиқиндиларни олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар олти ойдан ортиқ тўланмаган тақдирда Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан қарздорликни ундириш тўғрисидаги аризалар судларга киритилиши, эндиликда Давлат экология қўмитаси ҳудудий органлари ҳузурида Санитар тозалаш марказлари ҳам ташкил этилиб, унинг ходимлари ҳар битта туман ва шаҳарларда фаолият олиб боради ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда тизим ишларини назорат қилиш билан шуғулланиши, Бюро органлари  қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича тушумларни амалга ошириш борасида туман (шаҳар) ҳокимликлари, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириши таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек фуқароларга, атроф-муҳитимиз тозалиги ва табиий ресурсларимиз хавфсизлиги аҳолининг экология маданияти ҳамда маиший чиқиндилар учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишимиз ҳамда фуқароларимиз ўзларининг Конституцион бурчлари сифатида, биргина тўловни вақтида тўлаш орқали атроф-муҳит муҳофазасида ўз ҳиссаларини қўшишлари айтиб ўтилмоқда.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.