1543946652_gl1l3zqsztvqt1gzty9gaey-fx1jkcae
Dekabr 5, 2018 0

Сайёҳлар 2018 йилда энг кўп ташриф буюрган шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

Posted by:Администратор onDekabr 5, 2018

Ҳонгконг 2018 йилда сайёҳлар энг кўп ташриф буюрган шаҳарлар рейтингининг 1-ўрнини эгаллади. Ушбу шаҳарга йил бошидан бери 29,8 млн киши ташриф буюрган. Бу ҳақда Euromonitor International таҳлилий компанияси докладида маълум қилинган.

Компания олиб борган тадқиқот 600 шаҳарни қамраб олган, улардан 100 таси якуний рейтингга киритилган. Экспертлар рейтингни тузишда ташрифи мақсадидан қатъий назар, шаҳарда камида бир кун ўтказган хорижий сайёҳларни ҳисобга олишган. Статистика маҳаллий сайёҳлар, мамлакатда бир йилдан кўпроқ қолаётган ишчилар ва талабаларни ўз ичига олмаган.

Мутахассисларнинг айтишича, Ҳонгконгга қизиқиш Чжухай-Макао-Ҳонгконг кўприги қурилиши якунланганидан ва тезкор темир йўл пайдо бўлгандан кейин ошган.

Рейтингнинг етакчи учталигига Бангкок (23,7 млн киши) ва Лондон (20,7 млн) ҳам кирган.

Бундан ташқари, етакчи ўнталикдан Сингапур, Макао, Париж, Дубай, Нью-Йорк, Куала-Лумпур ва Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳарлари жой олган.

Шу тариқа сайёҳлар орасида энг оммабоп шаҳарлардан 6 таси Осиёда жойлашган.

Европада энг кўп ташриф буюрилувчи шаҳарлар Истанбул, Рим, Анталия, Прага, Амстердам, Барселона, Милан ва Вена бўлган.

АҚШнинг сайёҳлар орасида энг оммабоп шаҳарлари Майами, Лос-Анжелес, Лас-Вегас, Орландо ва Сан-Франциско бўлган.

Жорий йилда 1,4 млрд киши саёҳатга жўнаган, бу кўрсаткич 2017 йилдагига нисбатан 5 фоизга ўсган.

Euromonitor International (EI) маҳсулотлар ва хизматлар таҳлили ва тадқиқотини ўтказувчи британ компанияси бўлиб, у сайёҳлар орасидаги энг оммабоп шаҳарлар рейтингини ҳар йили тузади.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.