3800169-680x368
Dekabr 3, 2018 0

Ўзбекистон паспорти дунёнинг энг кучли паспортлари рейтингида беш поғона юқорилади

Posted by:Администратор onDekabr 3, 2018

Дунёнинг энг кучли паспортлари рейтингида Ўзбекистон паспорти беш поғона юқорига кўтарилди, деб ёзади Sputnik Passport Index’га таяниб. 2017 йилда 73-ўринда бўлган Ўзбекистон паспорти бу йил 68-ўринга кўтарилган.

Айни дамда Ўзбекистон фуқаролари визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган мамлакатлар сони 63 тага етган. Ўтган йил ушбу кўрсатгич 54 та мамлакатни ташкил қилар эди. Ўзбекистонликлар визасиз бориши мумкин бўлган мамлакатлар қаторига қуйидагилар қўшилган: Куба, Кот д’Ивуар, Габон, Эфиопия, Таиланд, Тожикистон, Руанда, Қатар ва Мьянма.

Passport Index маълумотига кўра, 2018 йилда энг кучли паспорт – Бирлашган Араб Амирликларига қарашли. Ушбу мамлакат фуқаролари 167 та мамлакатга визасиз кириш ҳуқуқига эга.

Иккинчи ўринда – Сингапур ва Германия. Ушбу мамлакат фуқаролари 166 мамлакатга визасиз боришлари мумкин.

Энг сўнгги ўринда эса – Афғонистон. Ушбу мамлакат фуқаролари 29 мамлакатга визасиз боришлари мумкин.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.