photo_2018-12-03_09-57-16
Dekabr 3, 2018 0

Конституция -бахт комусимиз

Posted by:Администратор onDekabr 3, 2018

    Юртимизда ҳуқуқий демократик давлат , эркин фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатларига асосланган иқтисодий барқарорликни таъминлаш, халқимиз турмуш фаравонлиги, дунё ҳамжамиятида муносиб ўринга эга бўлишимизда Бош Қомусимиз мустаҳкам замин бўлиб келмоқда. Когон шаҳрида Конституциямизнинг 26 йиллигига бағишланган тадбирда ҳам ушбу мавзу кенг тарғиб  қилинди.

Ҳар қандай давлатнинг   юзи, обрў, эътибори унинг Конституцияси ҳисобланади. Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган Қобусномадир. Когон шаҳридаги 17- ихтисослаштирилган давлат умум таълим мактабида ташкил этилган “Конституция бахтимиз қомуси” мавзусидаги бадиий композицион тадбирда ҳам қонунларимиз асоси, ҳаётимиз кафолати бўлган Конституциямизнинг мазмун-моҳияти  ва ғояси ҳақидаги мулоҳазалар билдирилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари  Бош қомусимизда ёшларнинг таълим олиш кафолатлари, уларнинг билим  олиб,  касб ҳунар эгаллашларининг қонуний асослари  қамраб олинган маърузалари тингланди.

Ўқув масканида катта байрам тантанасига айланган  ушбу тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларга ташкилотчилар томонидан Конституцияга оид тарқатма материаллар ва китоблар совға қилинди.

Шунингдек, департамент ходимлари  ўқувчи ёшлар таълим олиши учун мактабда яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Ушбу таассуротларга бой  тадбир ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.photo_2018-12-03_09-57-12

photo_2018-12-03_09-57-13

photo_2018-12-03_09-57-16

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.