index
Noyabr 5, 2018 0

КАСОДГА УЧРАГАН ДОЛЛАР “САВДО”СИ

Posted by:Администратор onNoyabr 5, 2018

  • Жиноятга жазо муқаррар

Қонунчиликда шундай мезон бор. Ҳар қандай жиноят  жазосиз қолмайди. Буни чуқур англамаган кишилар жиноятга қўл уришдан тийилмайди.

Давлат  Сафаров якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият юритади.   Марказий бозор ҳудудида савдо дўкони бор.  Ишончли танишлар чиқиб қолса доллар айирбошлаш билан ҳам шуғулланиб келган Д.Сафаров таниши Тахмач қишлоғилик  таниши Иброҳим Жўраев қўнғироқ қилганида биринчи навбатда  мўмай даромад ҳақида ўйлади-ю, хатти-ҳаракати жиноят эканлигини ўйлаб ҳам ўтирмади.

2018 йил 31 март.

—50 миллион сўмга биртаси “кўк” сотиб олмоқчи. Тахлаб бера оласизми?

  • Ҳа фақат ҳозир эмас. Соат 14-00ларда дўконга келсангиз тахлаб қўяман.
  • Бўпти келишдик.

Айтилган вақт, айтилган манзилга етиб келишганида доллар сўраган  аёл таниши билан келганини билдирди.

—Ҳозирча 3500 АҚШ доллари оламиз.

—8200  сўмдан бўлади, “клиент” топиб келганингиз учун сизни “ҳақ”ингиз ҳам бор, опа,—деб қўшиб қўйди Иброҳим.

Долларфурушлар “харидор”га 28 миллион 700 минг сўмга 3500 АҚШ долларини сотиб  фойдани “ҳазм” қилишга улгурмадилар.

Суд ҳукмига биноан айбдор деб топилган Давлат Сафаровга Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг тегишли моддаси билан энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари миқдорида яъни 5 миллион 167 минг  200 сўм жарима жазоси тайинланди. Иброҳим Жўраевга эса Жиноят Кодексининг 177-моддаси , 2-қисми “в” банди билан 360 соат мажбурий жамоат ишлари жазосига тортилди.

Умид Садуллоев,

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси катта инспектори

 

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.