photo_2018-10-29_09-30-02
Noyabr 5, 2018 0

Ҳурматли фуқаролар!

Posted by:Администратор onNoyabr 5, 2018

Бухоро вилояти прокуратураси ҳамда Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси солиқ тўлашдан қочиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида фуқароларни солиқ хизмати органларига ёрдам  беришга чақиради.

Агарда сиз товарларни яширин ишлаб чиқариш яширин цехлари, контрабанда ва контрафакт товарларни ташиш ва сотиш фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар ёки объектлар,  тушумларни камайтириб кўрсатиш ёки солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари ҳақида маълумотларни давлат солиқ бошқармаси ишонч телефонига ёки худудий давлат солиқ инспекцияларига хабар берсангиз ҳамда бу хабарингиз асосли бўлса, ўтказилган назорат тадбири натижаси бўйича бюджетга тушган солиқлар ва мажбурий тўловлар ёки ундирилган молиявий жарималарнинг 5 фоизи, бироқ энг кам иш ҳаққининг 10 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорида Махсус жамғарма ҳисобидан рағбатлантирилишини маълум қиламиз.

Ҳурматли фуқаролар!

Барча барчангизни ҳудудимизда учраб турган ноқонуний ҳолатлар, қонунга зид ҳатти-ҳаракатлар ва яширин фаолиятларининг барҳам топишида фаолликка чақирамиз.

Унутманг! Бу билан Сиз фуқаролик бурчингизни бажарган ҳолда Юртимиз бюджетининг мустаҳкам бўлишида ўз ҳиссангизни қўшасиз.

Эслатиб ўтамиз! “Солиқ хизмати-инсофли солиқ тўловчининг ишончли ҳамкоридир”.

Бухоро вилояти прокуратураси!

Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси!

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.