photo_2018-10-31_18-10-44
Noyabr 1, 2018 0

Эл эътиборидаги инсонлар ўзларини қонунга зид бўлган ишлардан йироқроқ тутсалар фойдадан ҳоли бўлмасди

Posted by:Администратор onNoyabr 1, 2018

Бухорода “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси,  вилоят ҳокимлиги, давлат солиқ бошқармаси ҳамкорлигида тўйларда қўшиқчилик, сухандонлик, видео-тасвирчилик ва бошқа пуллик хизмат кўрсатишнинг тартиб ва қоидаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда соҳа мутахассислари йиғилганларга қўшиқчилик, сухандонлик, видео-тасвирчилик ва  бошқа пуллик хизмат кўрсатишнинг тартиб-қоидалари ҳақида маълумотлар бердилар.

Таъкидланишича, вилоятимизда санъаткорлик, сухандонлик, видео-тасвирчилик ва бошқа пуллик хизмат кўрсатувчилар сони 600 дан ошар экан. Бироқ, афсуки, уларнинг бор йўғи 200 нафарга яқини тегишли тартибда фаолият юритмоқда. Амалга оширилган қўшма рейдларда жорий йилнинг биргина октябр ойида ушбу фаолиятлар билан 30 нафар фуқаронинг лицензиясиз шуғулланиб келаётгани аниқланиб, ушбу шахсларга эса тегишли тартибда огоҳлантиришлар берилган.

Учрашувда, ноқонуний фаолият олиб бораётган шахслар яна бир бор огоҳлантирилди.

Давра суҳбатида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга малакали жавоб қайтарилди. Айниқса, уларга ҳар ойда энг кам иш ҳақининг бир варавари миқдорида суғурта бадаллари тўлаётганлари солиқ йиғимларига кирмаслиги, аксинча, ушбу маблағлар келгусида ўзларига пенсия тўловлари сифатида қайтариб берилиши тушунтирилди.

Эътиборлиси, тушунтиришлардан хулоса чикарган айрим қўшиқчилар, сухандонлар ва видео-тасвирчилар шу куннинг ўзида фаолиятларини конунийлаштириб қўйдилар.

Тадбирда чекка туманларда фаолият олиб бораётган санъаткорлар билан шаҳар марказидаги қўшиқчилар, сухандонлар, видео-тасвирчилар ва бошқа пуллик хизмат кўрсатувчиларнинг топиш-тутишида кескин фарқ борлиги таҳлил килиниб, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан бериладиган лицензия учун тўловларни ҳудудлар кесимида белгилаш кераклиги ўртага ташланди.

Тадбир cўнгида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вакили вилоятимизда миллий эстрада санъатини янада ривожлантириш, эстрада ижрочиларининг профессионал маҳоратини ошириш ҳамда иқтидорли ёш хонандаларни кашф этиш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан ажратилган бинода йил якунига қадар янги овоз ёзиш студияси ташкил этилиши ва у зарур асбоб-ускуналар билан таъминланиши таъкидланди.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида айтиб ўтиш керакки, санъат ва маданият ходимлари ҳар доим халқимининг эътиборида бўлишади. Шунинг учун кўпчилик ёшларимиз ва шу сохага қизиқувчилар уларнинг кийиниши, юриш-туриши ва ҳатти-ҳаракатларига тақлид киладилар. Шу боис, эл эътиборидаги бундай инсонлар ўзларини ноқонуний ҳатти-ҳаракатлардан ва қонунга зид бўлган ишлардан йироқроқ тутсалар фойдадан ҳоли бўлмасди. Зеро, ёшларимизга тўғри йўлни кўрсатиш ҳар-биримизнинг бурчимиздир. photo_2018-10-31_18-10-40

photo_2018-10-31_18-10-44

photo_2018-10-31_18-10-56

photo_2018-10-31_18-11-14

photo_2018-10-31_18-11-17

photo_2018-10-31_18-11-21

Б.Файзиев.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.