photo-2018-10-30-20-26-39
Oktabr 31, 2018 0

Бухорода Россиялик ёшлар билан ҳамкорликдаги: “Ҳамкорлик, ташаббус, инновация” номли медиа-форум бўлиб ўтди.

Posted by:Администратор onOktabr 31, 2018

Куни кеча Россия Федерациядан ташриф буюрган 82 нафар делегациянинг бир қисми, фаол ёшлар ва ОАВ вакиллари Бухорога ташриф буюришди.

Бухоро шаҳрида жойлашган Ёшлар марказида бошланган “Ёшлар медиа маконининг замонавий трендлари” мавзусида бўлиб ўтган медиа форумда вилоят ёшлари билан биргаликда Россия делегацияси аъзолари, ёш журналистлар, шунингдек, улар қаторида маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Медиа форумда Ўзбекистонлик спикерлар “Ёшлар ҳаётини ёритиш”, “Электрон ОАВда ёшларнинг ролини ошириш”, “Ёш журналист кадрларни тайёрлаш” билан боғлиқ чиқишлар қилишди.

Медиа форум доирасида ОАВ вакиллари билан бўлган учрашувдан сўнг, меҳмонлар Бухоро шаҳри бўйлаб саёҳатга чиқишди. Кўҳна Аркдан бошланган саёҳат Бухоронинг эски шаҳар қисмигача давом этди.

Эслатиб ўтамиз, Россиядан ташриф буюришган делегация аъзолари билан Медиа форум доирасида Юртимизнинг Тошкент-Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида турли тадбир ва тренинглар ўтказилиши режалаштирилган эди.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.