uy_zhoy_fondidan_foydalanish_so_asidagi_nazorat_inspektorlar
Oktabr 29, 2018 0

Уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасидаги назорат инспекторларининг маоши кўтарилади

Posted by:Администратор onOktabr 29, 2018

Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасидаги назорат инспекторлари ҳам моддий рағбатлантирилaди.

Ҳукумат қарори билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш киритилгани ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.
Унга кўра, эндиликда кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасидаги назорат инспекторларининг лавозим маошига ҳам:
• иш вақтидан бошқа вақтларда, дам олиш ва байрам кунларида ишлаганлик учун – соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда 2 баравар миқдорида;
• тунги вақтда ишлаганлик учун – соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда 1,5 баравар миқдорида;
• узоқ муддат ишлаганлик учун, лавозим маошига фоиз ҳисобида иш стажига мувофиқ миқдорларда ҳар чоракда қўшимчалар ва устамалар тўланади.
Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.