5bd6cc336fa12
Oktabr 29, 2018 0

Тадбиркорларга энг кам иш ҳақининг 1000 бараваригача микрокредит берилади

Posted by:Администратор onOktabr 29, 2018

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берилди.
Эндиликда микрокредитлар тадбиркорликни бошлаш ва ривожлантириш (кенгайтириш), шу жумладан ишлаб чиқаришни технологик жиҳозлаш ва модернизация қилиш учун замонавий технологик ускуналар ва техникалар сотиб олишга, шунингдек айланма маблағларни тўлдиришга берилади. Микрокредитлар тадбиркорликни ривожлантириш (кенгайтириш) ва айланма маблағларни тўлдириш учун кичик тадбиркорлик субъектларига (шу жумладан, микрофирмалар, кичик корхоналарга), деҳқон ва фермер хўжаликларига 24 ойгача муддат билан энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 бараваригача миқдорда берилади. Илгари бу миқдор 500 бараварни ташкил этган.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.