5bd698b23808c
Oktabr 29, 2018 0

Мессисиз “Барса” Роналдусиз “Реал”ни “янчиб ташлади”

Posted by:Администратор onOktabr 29, 2018

Кеча, 28 октябрь куни Испания “Ла-лига”сининг 10- тури доирасида “Барселона” ҳамда “Реал Мадрид” клублари ўртасида “эл-класико” баҳси бўлиб ўтди.
Қизиқарли ва шиддатли кечган баҳсда, мезбонлар 5:1 ҳисобида зафар қучишди.

Биринчи тайм 2:0 ҳисобида якунланди. Иккинчи тайм бошида “Реал” яхши ҳужумлар уюштириб, ҳисобни 2:1 ҳолатга олиб келди. Аммо шундан сўнг “Барса” рақибига яна 3 та гол урди.

Бу “эл-класико” сўнгги 10 йилда илк бор Месси ва Роналду иштирокисиз ўтган тўқнашув бўлди. Бундан ташқари ўйинда VAR тизимидан фойдаланилди.

Эндиликда “Барселона” 21 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринни мустаҳкамлади, “Реал” 14 очко билан 9-ўринга тушиб кетди.

Кейинги турда каталонлар жамоаси “Райо Вальекано” майдонига сафар қилади, мадридликлар “Вальядолид”ни қабул қилади. Икки ўйин ҳам 3 ноябрга белгиланган.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.