photo_2018-08-10_17-38-25
Avgust 10, 2018 0

Ҳудуддаги ишсиз фуқароларни тадбиркорликка ўргатиш ва уларни иш билан таъминлаш бош мақсадимиз

Posted by:Администратор onAvgust 10, 2018

Бугунги кунда юртимизда ҳудудларни ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилаяпти.

Фикримизни Бухоро вилояти мисолида айтадиган бўлсак, айни пайтда вилоятда кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Эътиборлиси, бундай эзгу сайи-ҳаракатлар вилоят ҳокимлиги бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирокида навбатма-навбат жойлардаги барча маҳаллалар ва қишлоқларга ҳам етиб бораяпти.

Бу борада асосий эътибор – аҳоли турмуш даражасини юксалтириш, янги иш ўринларини яратиш ва ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилмоқда.

Ҳеч кимга сир эмас, жойларда амалга оширилаётган ана шундай бунёдкорлик ишлари тўғридан-тўғри марказлашган ва маҳаллий бюджет даромадлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда, Президентимиз томонидан сектор раҳбарлари ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ходимлари олдига аниқ вазифалар қўйилган. Бухоро вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг ана шу вазифалар ижроси, яъни бюджетга қўшимча даромад манбаларини аниқлаш ва фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қайта тиклашга қаратилган профилактик тадбирлари ҳамда ҳудуддаги ишсиз фуқароларни тадбиркорликка ўргатиш ва уларни иш билан таъминлаш мақсадида ташкиллаштирилаётган меҳнат ярмаркалари яхши самара бераяпти.

Куни-кеча Пешкў тумани марказида ташкиллаштирилган меҳнат ярмаркаси ҳам ана шу мақсадга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Мазкур меҳнат ярмаркасида туман аҳолисига янада кенгроқ қулайликлар яратиш мақсадида Ромитан, Шофиркон ва Бухоро туманларидаги бюджет ташкилотлари, корхоналар ва тадбиркорлик субъектларининг бўш иш ўринлари таклиф қилинди.

Яна бир эътиборли томони шундаки, ушбу меҳнат ярмаркаси бошқаларидан фарқли ўлароқ, ҳақиқий байрам сайлига ўхшаб туман аҳолисига байрамона кайфият бахш этди. Ташкилотчилар томонидан ташриф буюрувчилар учун ташкил қилинган махсус автобуслар ва кўнгилли ҳордиқ чиқаришлари йўлидаги сайи-ҳаракатлари ҳам эътиборга молик.

– Бу ерда барча секторлар ишчи гуруҳ аъзолари ташриф буюрувчиларга ҳар томонлама қулай иш топишларида яқиндар ёрдам беришди, – Пешкў туман ДСИ бошлиғи У.Мухторов  – Хусусан, туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари ҳам меҳнат ярмаркасига ташриф буюрувчилар билан суҳбатларда уларга бугунги кунда қишлоқ жойларида тадбиркорликни амалга ошириш учун яратилган қулайликлар ва солиқ имтиёзларини кенг тушунтирдилар. Уларнинг айримларига тадбиркорликни йўлга қўйиш тартиб-қоидалари ҳамда яратилган имконият ва енгилликлар тушунтирилган ҳолда ўз бизнесларини бошлашларига кўмаклашилди.

Аҳамиятлиси, ана шундай учрашувлар ва тушунтиришлар натижасида Пешкў туманида қўшимча даромад манбалари йўлга қўйилмоқда. Асосийси, шу орқали ҳудудда солиқ қонунчилиги бузилишларининг олди олинмоқда. Тадбиркорларнинг келгусидаги режалари, фаолиятлари билан боғлиқ муаммо ва камчиликлар бартараф этилмоқда.

photo_2018-08-10_17-37-57

photo_2018-08-10_17-38-07

photo_2018-08-10_17-38-11

photo_2018-08-10_17-38-19

photo_2018-08-10_17-38-23

photo_2018-08-10_17-38-25

photo_2018-08-10_17-38-30

photo_2018-08-10_17-38-33

photo_2018-08-10_17-38-37

photo_2018-08-10_17-38-41

photo_2018-08-10_17-38-45

photo_2018-08-10_17-38-52

photo_2018-08-10_17-38-56

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.