photo_2018-08-09_11-20-08
Avgust 9, 2018 0

Йўл ҳаракати хавфсизлигига барчамиз бирдек масъулмиз

Posted by:Администратор onAvgust 9, 2018

Маълумки, Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан  вилоят давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг билим савиясини ошириш ва уларни тезроқ солиқ тўловчиларнинг ҳақиқий ҳамкорига айлантириш мақсадида янгича тартибда яъни, селектр йиғилиши тарзида ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий ўқув-семинарлари ҳамда профлактик суҳбатлар ўтказилиб келинмоқда. Ҳар хил соҳа вакиллари таклиф қилиниб ўзларининг маърузалари билан қатнашмоқдалар. Навбатдаги профлактик суҳбат бугун эрта тонгда вилоят давлат солиқ хизмати органлари ходимлари учун Бухоро шаҳар ИИБ ЙҲХБ катта испектори Умид Жамилов таклиф қилиниб, йўл ҳаракати ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш борасида маъруза қилдилар. Профлактик суҳбатда йўлда автоуловни бошқариш қоидалари, маст ҳолатда бошқарганда қандай салбий оқибатларга олиб келиши, бу борада барча ҳайдовчиларимиздан катта билим ва  ҳушёрлик талаб қилиниши юзасидан  сўз юритдилар.  Профлактик суҳбат сўнгида солиқ ходимлари томонидан ўзларини қизиқтирган  саволларига соҳа мутахасисларидан етарлича жавоблар олишди.  photo_2018-08-09_11-20-08

photo_2018-08-09_11-20-09

photo_2018-08-09_11-20-11

 

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.