38823669_130663521196138_1260754131816022016_n
Avgust 9, 2018 0

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси жамоаси ҳамкасбларини нафақага байрамона кузатишди

Posted by:Администратор onAvgust 9, 2018

Ҳалқимизда азалдан ёши улуғ инсонларнинг ҳурмати жойига қўйиб келинган. Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармасида жамоаси ҳам вилоят давлат солиқ хизмати органларида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб келган ва ҳозирги кунга қадар Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси омбор мудири лавозимида ишлаб келган Мизроб Ваҳобовни меҳнат нафақасига кузатиш тадбирини кўтаринки руҳда ўтказдилар.
Тадбирда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Ашуров давлат солиқ хизмати органларидаги узоқ йиллик самарали фаолияти ва фидоий меҳнати учун Мизроб Ваҳобовга миннатдорчилик билдириб, унинг барчага ўрнак бўладиган меҳнатсеварлигини эътироф этди.
Тадбирда сўз олганлар давлат солиқ тизимида узоқ йиллар меҳнат қилиб, нафақага чиқаётган Мизроб Ваҳобовни ўзининг ҳалол ва сидқидил қилган меҳнати билан жамоа ўртасида ҳурмат қозонганини эътироф этиб, келгусида фарзандларининг рохатини кўриб фахрийлар қаторида узоқ йиллар дуода бўлиб юриши ҳақида самимий тилаклар билдирдилар.
Шунингдек, азалий анъаналаримизга мувофиқ Мизроб Ваҳобовга миллий тўн кийдирилди ва эсдалик совғалари топширилди.
Ўз ўрнида Мизроб Ваҳобов кўрсатилган эътибор учун Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти ва жамоасига миннатдорчилик билдирар экан, ёш мутахассисларга ҳар-доим маслаҳатгўй бўлишга тайёрлигини маълум қилди.
Тадбир кечаси кўтаринки руҳда ўтказилиб, байрамона безатилган дастурхонга миллий таомларимиздан ош тортилди.
Якунда тадбир иштирокчилари юртимиз тинчлиги ва ободлиги, халқимизнинг фаровон турмуши бардавом бўлишини ният қилиб, дуолар қилдилар.

38749125_130663561196134_2372411080996552704_n

38791670_130663657862791_7958623422244716544_n

38823669_130663521196138_1260754131816022016_n

38843983_130663607862796_1831080274956386304_n

38862661_130663701196120_949337645299793920_n

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.