IMG_0508
Avgust 8, 2018 0

БУХОРО ВИЛОЯТИ БОЖХОНА БОШҚАРМАСИДА САЙЁР СУД МАЖЛИСИ ЎТКАЗИЛДИ

Posted by:Администратор onAvgust 8, 2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизимини тубдан такомиллаштириш ва фаолиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ бугунги кунда аҳоли билан мулоқотнинг йўлга қўйилишига аҳамият қаратиб келинмоқда. Бинобарин, жойларда  доимий тарзда ўтказилаётган сайёр суд мажлислари, профилактик суҳбатлар ҳам  фуқаролар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар сирасига киради.

Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармасининг катта мажлислар залида яна бир сайёр суд мажлиси ўтказилди. Очиқ суд мажлисида, вилояти божхона бошқармаси ходимлари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, маҳалла фаоллари ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар иштирок этишди. Унда Бухоро шаҳар  маъмурий суди томонидан, 12 та божхона қоидабузарлик ҳолатига нисбатан одил судлов жараёни амалга оширилди.

Суд қарорига кўра мазкур қоидабузарликлар юзасидан фуқароларга жарима белгиланиб, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган товар моддий бойликлари давлат фойдасига мусодара қилинди. Шундан сўнг, ушбу фуқаролар билан  келгусида бундай ҳолатларни такрорламасликлари мақсадида  профилактик суҳбатлар амалга оширилди.

Ўйлаймизки, бу каби  тадбирлар секин-асталик билан фуқаролар ўртасида ҳар қандай турдаги жиноятларнинг олдини олишга, ҳамюртларимизда  ҳуқуқий маданиятини оширган ҳолда, қонунларни ҳурмат қилишга чорлайди.IMG_0510

Бухоро вилояти боджхона

бошқармаси ахборот хизмати

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.