38391929_126134338315723_3329971862091333632_n
Avgust 8, 2018 0

Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Япониянинг Yokohama Миллий Университетида таълим олиб, иқтисод Фанлари Доктори даражасига эришган Ашрафбек Олимов билан учрашди

Posted by:Администратор onAvgust 8, 2018

Ашрафбек Олимов айни пайтда Nissan Motor компаниясида глобал Молия бошқаруви ва ўзаро молиявий ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари (Country Controller) лавозимида фаолият юритади.
У Японияга кетгунга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитасида 7 йил фаолият юритган. Маълумот учун таъкилаб ўтиш керак Ашрафбек Олимов 2015 йили Yokohama Миллий Университетида иқтисод фанлари бўйича илк докторлик диссертациясини йўқлаган биринчи ўзбек ҳамюртимиз ҳисобланади.
Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Ашуров етук мутахассисни вилоятимиз ёшларига тадбиркорликни йўлга қўйиш, уни ривожлантириш ва кредит маблағлари асосида фаолиятни кенгайтириш, қисқаси бизнеснинг сирлари ва тадбиркор учун керакли билим ва кўникмаларни ўргатиш учун таклиф қилди.
Учрашувда «Ёшлар — келажагимиз» Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Ашуровнинг ташаббуси билан вилоят ҳудудидаги ёшлар ўртасида тадбиркорлик ва ишбилармонликка қизиқувчи ёшлар ўртасида танлов элон қилингани ва ушбу танлов орқали 100 нафар ёшларни тадбиркорликка ўргатиш, уларни ҳар-томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича фикр алмашилди.
Учрашув давомида вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Ашуров меҳмонга танловчиларни тадбиркорликка ўргатишда ҳамкорлик қилаётгани учун миннатдорчиилк билдирилди.
Ўзаро ишонч ва самимий руҳда ўтган учрашувда солиқ қонунчилиги янгиликлари тўғрисида сўз борди.
Учрашув якунида йигит-қизларни тадбиркорликка ўргатиш учун режалаштирилаётган машғулотлар ёшларга қулай бўлган ҳудудда олиб борилишига келишиб олинди.

38751356_129896381272852_683586762903126016_n

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.