gidropon2
Avgust 8, 2018 0

Бухоро шаҳрининг 4-сектор ҳудудида Кореялик инвестор иссиқхона қурмоқда

Posted by:Администратор onAvgust 8, 2018

Бухоро вилоятида барча секторлар ишчи гуруҳи томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш мақсадида бир қатор тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Шу мақсадда куни кеча Бухоро шаҳрининг 4-сектор раҳбари давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Б.Бозоров хорижий   инвестор Жаноб Ли  билан учрашди.photo_2018-08-08_14-26-22

Инвестор томонидан Бухоро шаҳар  4-сектор ҳудуди  “Сохибкор” аҳоли пунктида хорижий инвестор Жаноб Ли томонидан  660 минг АҚШ доллари қийматига эга замонавий, гидропоника технологияларини қўллаган ҳолда, кластер усулида, замонавий энергия тежовчи иссиқхона барпо қилиш мақсадида инвестиция олиб кирди. Айни патда иссиқхонани қуриш ишлари олиб борилмоқда. Режага асосан иссиқхона шу йилнинг сентябр ойи якунида  қуриб битказилади. Ишга туширилгандан сўнг камида ҳудуддаги ўнлаб кишиларнинг  иш билан бандлиги таъминланади. Бугунги кунда вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам тадбиркорлиги билан бозорларимиз тўкинлигини таъминлашга ҳисса қўшаётган миришкорлар сафи тобора кенгаймоқда. Буларнинг барчаси мамлакатимизда ташаббускор инсонларни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор самарасидир.

 

А.Очилов

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.