38651704_129591221303368_4709770362659799040_n
Avgust 8, 2018 0

2019 йилда Бухоро вилояти меҳнаткашларининг ихтиёрида қарииб 330 миллиард сўм қолади

Posted by:Администратор onAvgust 8, 2018

Бухоро вилоятида жисмоний шахсларга тўланадиган иш ҳақи фонди миқдори 2018 йил даражасида сақланиб колган тақдирда ҳам Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадалларини бекор қилиниши ҳисобига иш ҳақи фонди зиммасига тўғри келадиган солиқ юки миқдори қарииб 330 миллиард сўмга камайиши кутилмоқда.
Бошқача қилиб айтганда шу миқдордаги маблағлар бевосита қўшимча даромад сифатида вилоятимиз меҳнаткашларининг ихтиёрида қолади. Бу эса ўз навбатида фуқароларимизнинг турмуш даражасининг ошишига хизмат қилади.
Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги ПФ-5468-сонли Фармони билан 2019 йил 1 январдан бошлаб амалиётга жорий қилинади.
Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 январдан бошлаб барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкасини 12 фоиз миқдорида жорий этилиши режалаштирилмоқда.
Мазкур янги тартибнинг жорий этилиши тадбиркорлик субъектлари ҳисоб-китоб ходимларининг ишларини осонлаштиради ва солиқ бўйича ҳисоб-китобларда йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликларни минималлаштиради. Шунингдек жисмоний шахсларнинг зиммаларига тушадиган солиқ юкини кескин камайишига имкон яратади. Шунинг учун ҳозирда амалда бўлган жисмоний шахслардан олинадиган тўрт поғонали ставкада солиққа тортиш тизими ўрнига ҳисоб-китоб учун қулай ҳамда иш ҳаққи фонди зиммасига тушадиган солиқ юкини камайиши имкон берадиган ягона солиқ ставкаси белгиланиши назарда тутилмоқда.
Кези келганда айтиш керакки, амалдаги солиққа тортиш тартиботига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи прогрессив тарзда яъни даромадингиз ошгани сари солиқ миқдори ҳам ўсиб борадиган тарзда ҳисобланади.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ ставкасини қўллаш мақсадида энг кам иш ҳақи миқдори йил бошидан тегишли даврнинг ҳар бир ойи учун энг кам иш ҳақларининг суммаси ҳисобга олинади. 2018 йил 15 июлдан энг кам иш ҳақи 184 минг 300 сўм қилиб белгиланди. Даромад солиғи ставкалари эса қуйидагича: энг кам иш ҳақининг бир бароваригача 0 фоиз ставка қўлланилади. Бу кўрсаткич бирдан беш баробаргача 7,5, бешдан ўнгача 16,5 ва ўндан ошса 22,5 фоизни ташкил этади.
Мисоллар билан айтадиган бўлсак, энг кам иш ҳақининг ўн баробари 1 миллион 843 мингдан ошиши керак. Ундан бирданига 22,5 фоиз солиқ олинмайди. Балки, бу жараён бир неча босқичларда бажарилади. Энг аввал, ундан энг кам иш ҳақи – 184 минг 300 сўм олиб ташланади. Беш баробаридан иккинчи шкалада ундан қолган қисмидан учинчи ва тўртинчи шкалалар бўйича солиқ ушланади.
Бундан ташқари, фуқароларнинг ҳисобланган иш ҳақидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 8 фоиз суғурта бадаллари ушлаб қолинмоқда.
Юқорида таъкидлаганимиздек, келгуси йилдан бошлаб, юқоридаги барча шкалалар орқали даромад солиғини ҳисоблаш тартиби бекор бўлади. Барча фуқаролар учун даромад солиғининг ягона солиқ ставкасини 12 фоиз миқдори жорий этилади.
Эътиборлиси, 2019 йил 1 январдан бошлаб жорий қилиниши кўзда тутилаётган янги тартиб мамлакатимиз тадбиркорлари учун ҳам очиқ ва шаффоф фаолиятни ташкил этишга замин яратади. Оддий қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги ПФ-5468-сонли Фармони билан солиқ юкининг камайтирилиши натижасида ишчиларни яширин ёллашнинг олди олинди.
Бу эса ўз навбатида уларнинг нафақага чиққанида давлатимиз томонидан ижтимоий қўллаб-қувватланишига асос бўлади. Шундай эмасми?

 

Б.Файзиев

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.