index
Avgust 7, 2018 0

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи 100 нафар ёшларни ҳақиқий тадбиркорга айлантиришни режалаштирди

Posted by:Администратор onAvgust 7, 2018

«Ёшлар — келажагимиз» Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Ашуровнинг ташаббуси билан вилоят ҳудудидаги ёшлар ўртасида тадбиркорлик ва ишбилармонликка қизиқувчи ёшлар ўртасида танлов элон қилинади.

Мазкур танловни ўтказишдан мақсад танловчилар орасидан 100 нафар йигит-қизлар танлаб олиниб, уларга тадбиркорликни йўлга қўйиш, уни ривожлантириш ва кредит маблағлари асосида фаолиятни кенгайтириш имконияти берилади.

Шу мақсадда, жалб қилинган етук мутахассислар танлов ғолибларига бизнес сирлари ва тадбиркор учун керакли билим ва кўникмаларни ўргатадилар.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ўқишдан сўнг Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан танлов ғолибларига давлат рўйхатидан ўтиб тадбиркор  сифатида иш бошлашларидан тортиб, “бамисоли янги ўтқазилган кўчатни мева туккунича бўлган давргача парваришлашдек” уларнинг ғояларини амалиётга тадбиқ қилишгача бўлган босқичларда беминнат ёрдам кўрсатилади.

Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги «‘Ёшлар — келажагимиз’ Давлат дастури тўғрисида»ги фармонида ҳам ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни бу соҳага фаол жалб қилиш ва бандликни таъминлашда янги истиқболларни очиш мақсад қилинган.

Демак, ушбу танловни ўтказиб юборманг.

Эртага соат 10:00 да Когон шаҳар болалар мусиқа ва санъат мактабида шахсан Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Ашуров иштирокида танлов иштирокчилари билан учрашув ўтказилади.

Учрашувга тадбиркорликни йўлга қўйиш, уни ривожлантириш ва кредит маблағлари асосида ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалиётга тадбиқ қилишни кўзлаган барча ёшларни таклиф қиламиз.

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси!

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.