20180807_113730
Avgust 7, 2018 0

Шофиркон ва Вобкент туманида тадбиркорлик фаолиятини тўхтатган ва ноқонуний фаолият юритган фуқароларга солиқ енгилликлари тушунтирилди

Posted by:Администратор onAvgust 7, 2018

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан жойларда фаолиятини вақтинча тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлиги учун бир йиллик қатъий белгиланган солиқ суммаси ҳисобланган жисмоний шахслар учун семинарлар, давра суҳбатлари, юзма-юз учрашувлар ўтказилмоқда.

Ана шундай учрашувлардан галдагиси Шофиркон туманида бўлиб ўтди. Семинарда вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамда туман давлат солиқ инспекцияси масъул ходимлари давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлиги учун бир йиллик қатъий белгиланган солиқ суммаси ҳисобланган 40 нафардан ортиқ фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти кенг тушунтирдилар.

Жумладан, уларга солиқ ва ушбу қарздорлик учун ҳисобланган пенялар бўйича қарздорлик, суд ҳаражатлари бўйича ҳисобланган қарздорликларнинг ҳисобдан чиқарилиши тартиби ҳақида маълумот берилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда йиғилганлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга соҳа мутахассислари томонидан малакали жавоблар олдилар.

Давлат солиқ хизмати органларининг фуқаролар билан учрашувлари Вобкент туманида ҳам давом этди. Савол-жавоб ва очиқ мулоқот тарзида ўтган мулоқотда тадбиркорлик фаолиятини тўхтатган фуқароларга тадбиркорлик фаолиятларини қайта тиклашлари учун керакли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Тадбирда, маърузачилар  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясида тадбиркорлар учун белгилаб берилган солиқ имтиёзлари ва енгилликларига ҳам тўхталиб ўтдилар.

20180807_113701

20180807_113730

20180807_113800

20180807_114028

20180807_114129

20180807_115109

 

20180807_120553

 

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.