20180806_120808
Avgust 6, 2018 0

Солиқдаги қарзларингиз ҳисобдан чиқарилишини ҳоҳлайсизми? Унда тадбиркорлик фаолиятингизни тикланг ёки давлат рўйхатидан ўтган ҳолда фаолиятни бошланг

Posted by:Администратор onAvgust 6, 2018

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан Бухоро шаҳар ҳокимлигида фаолиятини вақтинча тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлиги учун бир йиллик қатъий белгиланган солиқ суммаси ҳисобланган жисмоний шахслар учун семинар ташкил этилди.

Семинарда якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқдаги қарзларидан воз кечилиши ҳақида гап борди.

Таъкидланишича, фақат улар тадбиркорлик фаолиятини тиклаши ёки давлат рўйхатдан ўтган ҳолда фаолиятни давом эттириши керак.

Ушбу тартиб Президентимизнинг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан жорий қилинди.

– 2015 йилда давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлигим учун менга бир йиллик қатъий белгиланган солиқ суммаси ҳисобланган эди, – дейди фуқаро Нодира Давлатова.  – Тўғриси, 3 йилдан буён солиқлар, пенялар, молиявий жарималар ва суд харажатларини тўлолмай келаётганлигим боис, қайта тадбиркорлик қилишга ҳам чўчиб юргандим. Сабаби, мол-мулким хатланиб олинишидан хавотирда эдим. Бугунги семинарда Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси масъул ходимларининг солиқдаги қарзларимдан воз кечилиши ҳақида хабаридан бошим осмонга етди. Ҳукуматимизга раҳмат, зудлик билан тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, қонуний фаолиятимини бошлайман.

Семинарда давлат солиқ хизмати ходимлари йғилганларга қарздан воз кечилиши учун мазкур шахслар 2019 йил 1 январга қадар муддатда тадбиркорлик фаолиятини тиклаши ёки давлат рўйхатдан ўтган ҳолда фаолиятни давом эттиришлари лозимлиги батафсил тушунтирилди.

Эътиборлиси, семинар иштирокчиларнинг кўпчилиги шу куннинг ўзида давлат рўйхатидан ўтиб, фаолиятини қонунийлаштириб қўйиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилишди.

– Бир неча йиллардан буён давлатдан молиявий жарима бўйича қарзларимизни тугатиш масаласини ечолмай қийналиб юрган эдим, – дейди фуқаро Шохрух Абдушукуров. – Бугунги семинар мен учун фойдали бўлди. Негаки, эндиликда давлат рўйхатдан ўтган ҳолда тадбиркорлик фаолиятимни қайта тиклашим билан солиқдаги қарзларимдан воз кечилар экан. Ҳукуматимизга раҳмат. Бу мен учун катта имконият бўлиб, қонуний фаолият юритишим учун далда ҳам бўлди десам муболаға бўлмайди.

Тадбир якунида фуқароларни қийнаб келаётган ва ечимини кутаётган бошқа масалаларга ҳам эътибор қаратилиб, уларни белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан биргаликда бартараф этишга келишиб олинди.

20180806_112316

20180806_112402

20180806_112451

20180806_112603

20180806_112625

20180806_112905

20180806_113344

20180806_113937

20180806_114250

20180806_120808

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.