38454920_126232094972614_395119033973735424_n
Avgust 4, 2018 0

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси ишга таклиф этади Ҳурматли фуқаролар!

Posted by:Администратор onAvgust 4, 2018

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси солиқ тизимида ишлаш истаги бўлган ёш мутахассислар, давлат солиқ идораларининг турли лавозимларида узоқ йиллар ишлаб, айни пайтда иқтисодиёнинг бошқа тармоқларида фаолият юртаётган ҳалол, пок ва коррупцион ҳолатларга аралашмаган олий маълумотли ҳисобчиларни ишга таклиф қилади.

Шунингдек, фуқаролар вилоят давлат солиқ бошқармаси ва унинг ҳудудий давлат солиқ инспекцияларида ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи вазифаларига ҳам ишга таклиф қилимиз.
Эслатиб ўтамиз, танловчилардан солиқ солиш масалаларига оид меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар мазмун-мохияти, бухгалтерия хисобини юритилиши (1-С дастури), солиқ ва молиявий ҳисоботларни (бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрсидаги ҳисоботлар, қўшимча қиймат солиғи, фойда солиғи ҳамда ер қаридан олинганлик учун тўланадиган солиқлар ҳисоботини юритиш) тузиш бўйича малакага эга бўлиш талаб қилинади.
Танловлар шахсан Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ва раҳбариятидан ташкил топган комиссия аъзолари томонидан ўтказилиб, унда ҳеч қандай бюрократик тўсиқларга йўл қўйилмайди.
Танловда Сиз ўз иқтидорингизни тўла намоён этиш ҳуқуқига эга бўласиз.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Бухоро вилоятидаги барча давлат солиқ хизмати органларини юқори маънавий-ахлоқий сифатларга эга малакали ходимлар билан тўлдириш ишлари бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан, солиқ тизимининг устувор вазифалари ҳамда функциялари ҳамда иш услуби ва ташкилий тузилмаси ҳам бутунлай ўзгарди.
Мазкур қарор билан 2018 йил 1 августдан бошлаб Солиқ органлари ходимларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш ҳамда коррупция ҳолатларининг олдини олиш мақсадида давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозим маошларига тариф коэффициенти 1,7 баравар оширилган миқдорда қўлланилади.
Эндиликда солиқ органлари солиқ тўловчиларнинг бизнес ҳамкори ҳамда маслаҳатчиси бўлиб, “Солиқ хизмати — инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори” тамойили асосида ишлаб, тадбиркорларнинг давлатга бўлган ишончини ошириш йўлида хизмат қиладилар.
Демак, шошилинг! Маълумот ва ўзингизни қизиқтирган саволлар билан вилоят ДСБнинг 221-25-40 рақамига қўнғироқ қилиб батафсил жавоб олинг ва танлов иштирокчисига айланинг.
Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси маъмурияти!

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.