38391929_126134338315723_3329971862091333632_n
Avgust 4, 2018 0

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Ашуровнинг сайёр қабулини ўтказиб юборманг

Posted by:Администратор onAvgust 4, 2018

Бухорода вилоят давлат солиқ хизмати ходимлари фуқаролар ва инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкорига айланиш мақсадида фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда аниқ механизм ишлаб чиқилган бўлиб, унинг таркибида сайёр қабул фаолияти ҳам йўлга қўйилди.
Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Ашуровнинг ана шундай сайёр қабулларидан навбатдагиси эртага 5 август куни соат 10:00 дан 12:00 га қадар Когон туманидаги Сиёз-поён қишлоқ фуқаролар йиғинида ўтказилади.
Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад фуқароларимизни қийнаб келаётган муаммо ҳамда камчиликларни ўрганиш ва уларнинг бартараф этишда уларга яқиндан ёрдам беришдир.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 7 июндаги “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти кенг тушунтиришлар орқали тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш истагида бўлган фуқароларга амалий ёрдам берилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ айрим фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини вақтинча тўхтатган, тадбиркорлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ноқонуний фаолият юритгани учун ҳисобланган бир йиллик солиқ ва ушбу қарздорлик учун ҳисобланган пенялар бўйича қарздорликлар, шунингдек, молиявий жарималар ва суд харажатлари бўйича ҳисобланган қарздорликлар қай тартибда ҳисобдан чиқарилишида белгиланган тартибда кўмак берилади.
Шунингдек, сайёр қабулда фуқароларнинг туман ва тегишли ташкилот миқёсида ҳал этилмаган мурожаатларига ҳам эътибор қаратилиб, 4-сектор раҳбари ўз ваколати доирасида ушбу муаммоларни ҳам бартараф этиш эътибор қаратиди.
Ушбу учрашув Сиёз-поён қишлоғи ҳамда унинг атрофидаги оилалар ҳаётига яхши ва ижобий ўзгаришлар олиб келса, фуқаролар ўз муаммоларига ечим топса биз шундан бахтиёрмиз.

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси!

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.