photo_2018-08-03_19-51-27
Avgust 3, 2018 0

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда жамоатчилик назоратини кучайтириш зарур

Posted by:Администратор onAvgust 3, 2018

 

Вилоят Ички ишлар бошқармасида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ва назорат қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги ва давлат бошқаруви органлари раҳбар ходимлари иштирокида ўтказилган мазкур йиғилишда вилоятда фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши, жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси Ш.Алиев йиғилишда дастлаб Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссияси томонидан 2018 йилнинг 6 ойи мобайнида ҳамкорликда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусидаги вазифалар хусусида сўз юритди.

Таъкидланганидек, жойлардаги комиссиялар томонидан профилактик тадбирлар тизимли равишда ташкил этилмаганлиги сабабли, 2018 йилнинг 6 ойида оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларнинг айрим шаҳар-туманларда кўпайиб кетишига йўл қўйилган. Хусусан, қотиллик жиноятлари вилоятда 14 тадан 13 тага камайган бир вақтда, Когон, Пешкў, Вобкент ва Жондор туманларида нисбатан  кўп содир этилган. Шунингдек, қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш жинояти ҳам вилоят бўйича 22 тадан 19 тага камайган бўлса-да, бу турдаги жиноятлар Ғиждувон,  Қоровулбозор ва Шофиркон туманларида анча ошган.

Йиғилишда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Ашуров ҳам иштирок этиб, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги жиноятлар содир этилаётгани ҳамда жойларда ноқонуний ва яширин тадбиркорлик фаолиятлари амалга оширилаётгани ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги,  улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда жамоатчилик назоратини кучайтириш зарурлиги таъкидлади.

Шунингдек, йиғилишда ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларга кўмак бериш, ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш юзасидан Бухоро, Ромитан ва Қоровулбозор туманларида амалга оширилган ишлар аҳволи қониқарли эмаслиги танқид остига олинди.

Шу билан бирга йиғилишда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги “Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига асосан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашишда фаол иштирок этган фуқаролар ички ишлар бошқармаси томонидан пул ва эсдалик совғалар билан рағбатлантирилди.

1

photo_2018-08-03_19-51-27

photo_2018-08-03_19-51-35

photo_2018-08-03_19-51-45

photo_2018-08-03_19-51-53

photo_2018-08-03_19-52-06

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.