IMG_0452
Iyul 28, 2018 0

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ

Posted by:Администратор onIyul 28, 2018

Бугун жамиятнинг ҳар бир соҳасида оммавий тарзда коррупцияга қараш олиб борилмоқда. Яъники, бу иллат глобал муаммо даражасига кўтарилиб улгурган бир вақтда, уни йўқ қилиши учун, халқимиз фақатгина бир муштга айлансагина кўзланган мақсадга эриша олади.

Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган навбатдаги тадбирнинг бош мавзуси ҳам коррупцияга қарши кураш бўлди. Божхона ходимлари ўртасида ташкил этилган мазкур йиғин, “Коррупция-миллий хавфсизликка таҳдид” деб номланди. Тадбирнинг бош мақсади эса, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор ва мазкур қарор билан тасдиқланган Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашдан иборатдир. Унда вилоят Прокуратураси ва Адлия бошқармасининг мутасадди ходимлари иштирок этишди. Семинар давомида, сўзга чиққанлар, порахўрликнинг аянчли оқибатлар ҳақида фикр юритишар экан,  ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилган бир қанча фуқароларнинг қилмишларини мисол тариқасида келтириб ўтишди.

Ўйлаймизки, бу каби профилактик тадбирлар ўз самарасини беради. Олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари натижаси ўлароқ, коррупция балоси секин-асталик билан  ҳаётимизнинг ижтимоий, иқтисодий, маданий ва маърифий соҳаларидан йўқолиб бораверади.

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.