sud
Iyul 27, 2018 0

Ихтиёрий тўланмаган солиқ қарзи Суд тартибида ундирилади

Posted by:Администратор onIyul 27, 2018

Кеча Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг мажлислар залида видео селектор тарзида Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Олий суд ва Марказий банкнинг мутасадди раҳбарлари иштирокида солиқ қарзини суд ҳужжатлари асосида қисқартириш юзасидан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

photo_2018-07-27_16-32-45++

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармасида ташкил этилган студияда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг вилоят бўлими, Марказий банк, вилоят ва туманлараро Фуқаролик ва Иқтисодий судлардан судьялар, вилоят Давлат солиқ хизмати органларининг раҳбарияти ҳамда бўлим бошлиқлари ва масъул ходимлари қатнашди.

Йиғилишда солиқ қарзини қисқартиришда вилоят ва туманлараро Фуқаролик ва Иқтисодий судлар ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар кенг таҳлил қилинди.

photo_2018-07-27_16-32-25++

Маърузачилар, йиғилишда солиқ қарзини Суд тартибида ундиришда масъул ходимларни масъулиятни ҳис қилган ҳолда ўз бурчини сидқидилдан бажаришга чақирдилар.

Тадбир якунида қатнашчилар вилоятда мавжуд солиқ қарзини Суд тартибида ундиришда тўсқинлик қилаётган муаммоларни ҳамкорликда бартараф этишга келишиб олдилар.

Бухоро вилоят ДСБ

Жамоатчилик билан алоқалар ва

ҳуқуқий ахборот бўлими.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.