IMG_0486
Iyul 26, 2018 0

ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ФАОЛ ЖАЛБ ЭТИШ – ЗАМОН ТАЛАБИ

Posted by:Администратор onIyul 26, 2018

Куни кеча Давлат божхона қўмитаси ташаббуси билан, Бухорода тадбиркорликни ривожлантиришга ва ишлаб чиқариш салоҳиятини янада яхшилаб, экспорт кўрсаткичларини оширишга қаратилган яна бир тадбир бўлиб ўтди.

Унда нафақат, божхона органлари мутасаддилари, шу билан биргаликда вилоят ҳокимлиги, прокуратура, адлия ва солиқ идораларининг масъул ходимлари иштирок этишди. Семинар давомида сўз олган, Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Анвар Асамов, мазкур йиғинни ташкил этишдан кўзланган мақсад, Ўзбекистон Республикаси Президенти  раҳбарлигида жорий йилнинг 3 июль куни ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этиш эканлигини таъкидлаб ўтди.

Семинарнинг асосий иштирокчилари ҳисобланган тадбиркорлик субъектлари вакилларига, Республикамизда мазкур йўналишда божхона қонунчилиги бўйича берилаётган имкониятлар ва қулайликлар тўғрисида маърузалар қилинди. Шундан сўнг, йиғилиш очиқ мулоқот тарзида олиб борилди. Унда, ҳар бир тадбиркор божхона соҳасига оид, шу билан биргаликда, солиқ ва бошқа тегишли ташкилотлар хизматига алоқадор бўлган саволларига атрофлича жавоб олишди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бу каби семинарлар, тадбирлар нафақат Бухоро вилоятининг иқтисодий ўсишини таъминлаш, ҳудудга хорижий сармояларни жалб этиш, Бухоро аҳолисини фаровон турмуш тарзини шакллантириш, унинг келгуси авлодларини эса, фаол тадбиркор қилиб камол топтиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.IMG_0563

IMG_0600

IMG_0637

Бухоро вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.