d686f7545b721a26ae051051983b827f_320x200
Yanvar 12, 2018 0

Футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатининг кубоги Тошкентга олиб келинади

Posted by:Администратор onYanvar 12, 2018

6 февраль куни футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатининг кубоги Тошкентга олиб келинади.

Бу ҳақда ФИФАнинг жаҳон чемпионатига бағишланган сайтида хабар қилинди.

Жаҳон кубоги саёҳати Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати олдидан ўтказилмоқда.

Кубок саёҳати давомида ҳар бир ҳудудда ижтимоий ва спорт тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.

Кубок 7 февраль куни Туркманистон пойтахти Ашхободга олиб кетилади.

Футбол бўйича 21-жаҳон чемпионати 2018 йил 14 июндан 15 июлига қадар бўлиб ўтади. Чемпионат учрашувларига Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Калининград, Москва, Нижний Новгород, Ростов-Дон, Самара, Санкт-Петербург, Саранск ва Сочи шаҳарлари мезбонлик қилади.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.