photo_2018-01-12_17-50-54
Yanvar 12, 2018 0

Доим хотирлаймиз сизни мард ўғлонлар

Posted by:Администратор onYanvar 12, 2018

14-январь Ватан ҳимоячилари куни  арафасида Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари   Ватан олдидаги ўз бурчини ўташ вақтида мардларча ҳалок бўлган ҳарбийларнинг хонадонларига ташриф буюришди.  

Когон шаҳрида таваллуд топган Фаррух Адиловнинг хонадонида бўлишди. photo_2018-01-12_17-50-10

Фаррух 2016 йилнинг ўн саккизинчи октябр куни Фарғона вилояти ҳудудида Мудофаа вазирлигининг режа асосида парвоз қилаётган Ми-171 вертолётида ҳалокатга учради.photo_2018-01-12_17-51-45

Ҳодиса натижасида, уч нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган. Булар орасида Вилоятимизнинг мард ўғлони Фаррух Адилов ҳам бор эди. Энди 26 ёшни қаршилаган Фаррухнинг ортидан ота онаси, ҳали энди туғулган ўғил фарзанди қолди. Фаррухнинг орзулари осмон эди.

Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғулиб ўлғайган Назир Эргашевнинг хонадонига ҳам ташриф буюришди.  Чегара қўшинларига хизмат қилаётган Назир Эргашев 2010 йилнинг 6 сентиябрь кунида ўз хизмат вазифасини ўташ вақтида мардларча ҳалок бўлди. Ватанимизга ўзининг ёмон мақсадлар ила чегарани бузиб кираётган бир гуруҳ газандаларни тўхтатиш пайтида қаттиқ яраланиб оламдан кўз юмди. Биз сиз каби мард ўғлонларни хеч қачон унутмаймиз.photo_2018-01-12_17-49-50

photo_2018-01-12_17-50-01

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.