dukh-svobody-vnimanie-680x453
Yanvar 12, 2018 0

Диққатни бошқаришни қандай ўрганиш мумкин?

Posted by:Администратор onYanvar 12, 2018

Сизнинг бахтли ҳаётингиз, унумдорлик ва ишдаги муваффақиятлар диққатни назорат қилиш ва йўналтириш қобилиятингиз билан чамбарчас боғланган.

Диққат-эътиборингизни бекорга сарфламасдан, уни ўзингиз учун муҳим бўлган ишларга йўналтиришнинг уч усули тўғрисида айтмоқчимиз.

1.Онгли равишда медитация қилиш

Медитация қилиш стрессни камайтиради, танани бўшаштиришга ва сизни барча чалғитувчи омиллардан узоқлашишга ёрдам беради. Ҳаммаси жуда оддий: сиз ўтирасиз ва диққатингизни бирон-бир нарсага қаратасиз, кўпинча ўзингизнинг нафас олишингизга.

2. Бир вазифалилик

Кўп вазифалилик унчалик самарали эмас, айниқса гап ақлий меҳнат ҳақида борганда. Бундан ташқари у мияга зарар келтиради. Сиз ҳар гал диққатингизни бир ишдан бошқасига қаратганингизда, мия ортиқча стрессни бошдан кечиради, диққатни янги вазифага қаратиш қобилияти эса пасаяди.

Бир вазифалилик унумлироқ ишлашга ёрдам беради ва диққатни бир нарсага узоқроқ қаратишга ўргатади. У самарасига кўра медитацияга ўхшайди: сиз қанча кўпроқ машқ қилсангиз, шунча яхшироқ бажарасиз, диққатингизни керакли ишга онгли равишда йўналтириш шунча осон бўлади.

3. Мунтазам равишда узоқлашиш

Ижтимоий тармоқларга кириш учун телефонни олишда сизнинг онгингиз ҳар кейинги такрорланишларда мустаҳкамланиб борадиган одатлар ҳалқасини ҳосил қилади.

Айнан шунинг учун рақамли мосламалардан фойдаланишни чеклаш жуда муҳимдир. Бунга ўхшаш диққатни чалғитувчи омиллардан мунтазам равишда узоқлашишга ҳаракат қилинг. Масалан, почта ва хабарларни куннинг маълум бир вақтида текширинг, бир ҳафтада бир ёки икки марта смартфон ва ноутбукни умуман қўлингизга олманг.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.