1513919150_1513919164
Dekabr 23, 2017 0

Инсульт асоратлари ва тушкунликдан ҳалос этувчи восита аниқланди

Posted by:Администратор onDekabr 23, 2017

Кингстон университети олимлари гинкго билоба дараҳти асосида яратилган препаратлар бош оғриқларини енгиллаштириш, тушкунликдан ҳалос бўлиш, мия ҳужайраларининг ҳалок бўлишига тўсқинлик қилиш ва қон айланишини яхшилаш хусусиятига эга эканлигини аниқладилар. 

Восита инсультдан сўнг бор-йўғи 12 ҳафта давомида диққатни яхшилаб, рефлекслар ва тил кўникмаларини қайта тиклашда кўмак беради. Бундан ташқари, мазкур воситанинг нарҳи бошқа препаратларга нисбатан ҳамёнбопдир.

Нанкин университети тадқиқотчилари ва америкалик шифокорлар препаратни ишемия инсультини бошдан кечирган 330 нафар беморда синаб кўрганча, орадан 12, 30, 90 ва 180 кун ўтиб беморларда моторика, ҳотира, рефлекс ва сўзлаш нутқига оид ижобий ўзгаришлар бўлганини қайд этдилар.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.