3-_1_
Noyabr 1, 2017 0

Халқаро меҳнат ташкилоти эксперти билан мулоқот

Posted by:Администратор onNoyabr 1, 2017

1992 йилда Халқаро меҳнат ташкилоти(ХМТ)га аъзо бўлган Ўзбекистон Республикаси унинг меҳнат муносабатларини тартибга солувчи асосий 14 та Конвенциясини ратификация қилган.

Шу асосда мамлакатимизда меҳнат ¬соҳасидаги қонунларнинг устуворлиги ва меҳнат муносабатларининг халқ¬аро талабларга мувофиқлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Буни халқаро экспертлар ҳам эътироф этишаётир.

ХМТ эксперти Жизель Миттон пахта йиғим-терими даврида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат олдини олишга қаратилган халқаро ҳуқуқий нормалар ижросини мониторинг қилиш мақсадида вилоятимизда бўлди.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида мазкур мониторинг якунларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда давлат ва нодавлат ташкилотлари, касаба уюшмалари фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатини вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Ғ.Сафаров очди.

Тадбирда ХМТ вакили Ж.Миттон болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатни ¬тартибга солиш бўйича халқаро қонунчилик меъёрлари ҳақида асосий тушунчалар берди. У ўн кун давомида вилоят корхона ва ташкилотлари, тиббиёт, умумтаълим, касб- ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари, фермер хўжаликларида бўлиб, соҳа раҳбарлари, соғлиқни сақлаш тизими ходимлари, ўқитувчилар, ўқувчилар, талабалар, ишчи-хизматчилар, оддий фуқаролар билан учрашгани тўғрисида ўз фикрларини ўртоқлашди. Мулоқотлар давомида 300 нафарга яқин турли касб эгалари ўртасида белгиланган намунадаги саволнома асосида суҳбат ўтказилди.

Халқаро эксперт учрашувларда фуқаролар, жумладан, ёшларнинг меҳнат қонунчилигидан нечоғли яхши хабардорлиги, ўз ҳақ-ҳуқуқларини билиши унда яхши таассурот қолдирганини таъкидларкан, у қаерда бўлмасин, болалар меҳнатидан фойдаланиш ва мажбурий меҳнатга доир бирорта ҳам ноқонуний ҳолатга дуч келмаганига эътибор қаратди.

Шунингдек, тадбирда Ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси А.Ишанходжаев, вилоят Бандлик бош бош¬қармаси давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси бошлиғи О. Мираков, Бухоро давлат университети касаба уюшма қўмитаси раиси С.Қаҳҳоров болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат олдини олиш бўйича миллий қонунчилик меъёрлари ҳақида фикр юритди.

Давра суҳбати очиқ-ошкора фикр алмашинувлар асосида ўтиб, томонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.