raketamodeli
Noyabr 1, 2017 0

Ракетамоделчилар мусобақаси

Posted by:Администратор onNoyabr 1, 2017

Ракетамоделчилар мусобақаси

Яқинда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ва унинг вилоят кенгаши томонидан Когон туманидаги “Синяя гора” махсус учириш майдонида техник спортнинг ракетамодель йўналиши бўйича республика кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 100 нафар ёшлар иштирок этди.

—Мусобақада ўғил-қизлар ўзларига тегишли учувчи моделлар орқали маҳоратларини намойиш этишди,—дейди вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази раҳбари Отабек Файзиев.—Улар ракетамоделларни учириш, па¬рашютда қўндириш учун қў¬йилган вақт нормалари асосида баҳс олиб боришди.

Қизиқарли кечган яккалик беллашувларида тегишли ёш тоифасида Абдувосит Ёр¬қориев (Тошкент шаҳри), ¬Достон Норқулов (Сирдарё), Нуриддин Зиёлиддинов (Наманган), Айдер Бекиров (Тошкент вилояти) ҳамда Темур Нусратов (Бухоро) биринчи бўлишди.

Умумжамоа ҳисобида бухороликлар юқори натижани кўрсатиб, турнир ғолиблигини қўлга киритишди. Самарқанд вилояти иккинчи, фар¬ғоналик спортчилар учинчи ўринни эгаллашди.

Ғолиблар кубок ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.