meditation-720x320
Oktabr 26, 2017 0

Ақлни машқ қилдирамиз – 6 та энг самарали машқ

Posted by:Администратор onOktabr 26, 2017

1.Ишда чап қўлни ҳаракатга солинг (ёки агар чапақай бўлсангиз, ўнг қўлни). Бу қўл билан тишларни ювинг, кўйлакнинг тугмаларини қаданг, шўрвани ичинг, компютер клавиатурасида матн теринг ва хат ёзинг.

Бу нима учун керак? Ҳаракатлантиришнинг фаоллигини бош миянинг чап ярмим шаридан ўнг ярим шарига ўтказади, ноанъанавий фикрлаш ва ижодий қобилиятга самарали таъсир кўрсатади.

2.Янги туйғуларни бошдан кечиринг, янги қобилиятларни ривожлантиринг. Кўзингизни очиб, душ қабул қилинг. Чўнтакдаги тангаларни ушлаб кўриб, қийматини аниқланг. Кўзи ожизлар учун хат ва ўқиш тизими бўлган Брайл алифбосидаги матнларни ўқишга ҳаракат қилиб кўринг. Бир кун давомида оила аъзоларингиз билан имо-ишоралар орқали гаплашинг.

Бу нима учун керак? Мия фаолиятининг одатда кам ҳаракатда бўлган ёки умуман ишламаган янги қирраларини «ўзлаштириш» бутун миянинг нейронлари учун яхши гимнастика саналади.

3.Кўз ўрганиб қолган имиджни ўзгартиришдан қўрқманг. Ўзгача бўлган янги либосни кийинг, қизлар сочларининг ранги ва турмагини ўзгартиришлари мумкин.

Бу нима учун керак? Кишини янги имиджни синаб кўриб, ўзини турлича ҳис этади (ҳеч бўлмаганда эркаклар учун «костюм таассуроти» ёки аёллар учун «баланд пошна» ҳақида эслаб ўтинг!) ва фикр юритиши ўзгаради.

4.Ишга янги йўналиш бўйлаб боринг ва юринг (ҳатто агар одат бўлмаган йўл узоқ бўлса ҳам!), кўпроқ саёҳат қилинг, ҳар бир таътилни янги жойда ўтказишга ҳаракат қилинг, музей ва кўргазмаларга боринг.

Бу нима учун керак? Физиология мутахассисларининг сўнгги изланишларида тасдиқланишича, хотира майдони кенгаяди ва ҳатто гиппокампнинг ҳажми катталашади.

5.Ишда ва уйдаги интерерни кўпроқ ўзгартиринг, ҳар куни уйдаги буюмлар, ошхона асбоб-анжомларининг жойини алмаштиринг, ғаройиб ресептлар асосида таом тайёрланг, янги атир сотиб олинг.

Бу нима учун керак? Одатлар мияни толиқтиради, янгиликлар эса рағбатлантиради, ҳаётни янада ёрқин ва эсда қоларли қилади.

6.«Ишлар қандай?», «Нима янгиликлар?» каби асабга тегувчи саволларга ма’нольи жавоб беришга ҳаракат қилинг, ҳар сафар янги ибораларни ўйлаб топинг – қолип сўзлардан қочинг, латифаларни эсга олинг, янги хазиллар, қизиқарли воқеаларини ўйлаб топинг, албатта суҳбатда уларни қистириб ўтинг.

Нима учун керак? Агар сиз барча нарсага ижодий, ҳар тамонлама ёндошсангиз, хотирани ва миядаги нутқ марказини кучайтирасиз.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.