IBxzWUq3RXZUotH5Yr3RH0_2iJVPqhPk
Oktabr 11, 2017 0

“БОЛАМНИНГ ТИРНОҒИ ЭТ ИЧИГА ЎСАДИ”

Posted by:Администратор onOktabr 11, 2017

Беш ёшли ўғлимнинг оёқдаги бош бармоғи тирноғи этига қараб ўса бошлади. Бир неча марта ўзим олиб ташлашга уриниб кўрдим. Аммо болажонимнинг жони азобланаётганини кўриб, тоқат қилолмаяпман. Тирноқнинг этга қараб ўсишини даволаса бўладими? Бунинг учун кимга мурожаат этиш лозим?

Шаҳло Искандарова, Тошкент вилояти

Рустам ЗОКИРОВ, олий тоифали шифокор-дерматолог:

— Болалардаги тирноқнинг эт ичига қараб ўсишини кўпинча нотўғри танланган пойабзал туфайли келиб чиқади, деб ўйлашади. Бу ҳам асосий омиллардан бири. Шу билан бирга, тирноқни нотўғри олиш, яъни ойсимон шаклда калталатиш ҳам тирноқ тузилишига таъсир этиши мумкин.

Ҳозирда болалар орасида тирноқнинг инфекцион замбуруғли касалликлари учраб турибди. Бу ҳам тирноқ шаклини ўзгартиради. Фарзандингизни шифокор-дерматолог ҳамда яшаш манзилингиз бўйича хирург мутахассисга олиб боришингиз мумкин.

Асосийси, тирноқ шаклининг ўзгаришига сабаб бўлган омилни аниқлаш. Шунга мувофиқ муолажа қилинади. Агар тирноқ ичига ўсиб кетган бўлса, лазер ёрдамида коррекция қилинади.

Ҳозирда махсус пластинкалар ҳам қўлланилаётган бўлиб, тирноқнинг этга қараб ўсишидан ҳимоялайди. Касаллик тўғри даволанилса,кейинчалик қайталанмайди. Бу ҳолатнинг наслий мойиллиги борлигини ҳам унутмаслик керак. Агар ота-оналардан бирида тирноқ шаклининг ўзгариши билан боғлиқ муаммо бўлса, бу фарзандларида ҳам такрорланиши мумкин.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.