gush yarmarka romitan (5)
Avgust 12, 2017 0

Ромитан туманида гўшт маҳсулотлари арзон нархларда сотилмоқда

Posted by:Администратор onAvgust 12, 2017

Бухоро вилоятидаги маҳаллий ҳокимликлар ҳамда Бухоро вилоят давлат солиқ органлари ташаббуси билан вилоятимиздаги деҳқон бозорларида ташкил этилаётган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари туфайли бозорларимиз тўкинлиги янада ортмоқда.

Мазкур савдо ярмаркаларида вилоятимиз фермерлари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан аҳолига сифатли маҳсулотларни мақбул нархларда етказиб бериш, банк пластик карточкалари орқали савдо қилиш кўламини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ромитан туман марказидаги “Деҳқон бозори”да ташкил этилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси туман аҳолисига манзур бўлмоқда.  Ярмаркада ҳудуддаги фермерлар асосан арзон гўшт маҳсулотлари билан қатнашмоқда.

gush yarmarka romitan (2)

Таъкидлаш лозим аҳолига кўрсатилаётган хизмат сифатини янада юксалтириш, хусусан гўшт маҳсулотларини нисбатан арзон нархларда етказиб бериш мақсадида ташкил этилган ушбу ярмаркаларга таъминотчи корхоналар, агрофирма ва фермер хўжаликлари бириктирилган.

gush yarmarka romitan (1)

Жумладан, жорий йил 12 август куни мазкур ярмаркада ушбу ҳудудда бир неча йиллардан буён фаолият юритаётган “Ёмғир” фермер хўжалиги аъзолари томонидан 200 килограмдан ортиқ гўшт маҳсулотлари 25 минг сўмдан сотилди.

gush yarmarka romitan (4)

Тақдим қилинган маълумотларга кўра, вилоятимизнинг турли ҳудудларида ташкил этилган ана шундай савдо ярмаркаларида кунига 2 тоннадан ортиқ гўшт маҳсулотлари харидорларга арзон нархларда сотилмоқда. Қувонарлиси, бу орқали вилоятимизда гўшт маҳсулотлари баҳосининг сунъий тарзда ошишининг олдини олишга эришилмоқда.

gush yarmarka romitan (3)

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.