Ҳуснбузар турлари ва уларни йўқотиш усуллари

Posted by:Администратор onAvgust 12, 2017

Ҳуснбузар — тугунчалар кўринишида тошмалар тошиб, кейин уларда майда-майда моддалар ҳосил бўлишидан иборат тери ка-саллиги. Аксарият балоғат ёшига етаётган йигит-қизларга чиқади. Киши 25—30 ёшга борганда улар камаяди. Айрим ҳуснбузарлар-нинг ўрнида қолган из кетмаслиги мумкин.

Ҳуснбузар асосан ички жинсий безлар фаолияти, меъда-ичак касалликларида (сурункали колит), модда алмашинувининг бузилишида, витаминлар етишмаслигида, ширинлик, аччиқ, ёғли овқатларни кўплаб истеъмол қилувчи ёшларда, шунингдек териси ёғли йигит-қизларда кузатилади.

Ҳуснбузар асосан юз, елка кўкракда бўлади. Чунки шу жойларда ёғ ишлаб чиқарадиган безлар кўп жойлашади. Юқоридаги сабабларга кўра бу безлар фаолити зўраяди ва тери ёғланиб, тешиклари беркилади. Тери устида ҳуснбузарга хос тугунчаларнинг пайдо бўлиши ана шундай тарзда кечади.

Ҳуснбузарлар турли шаклларда бўлиши мумкин: қора нуқталар, оқ нуқталар шаклидаги ҳуснбузарлар, майда ҳуснбузарлар ва яллиғлаган, йиринг бойлаган йирик ҳуснбузарлар. Афсуски, баъзилар ҳуснбузарларни ситишга одатланган бўлади. Бу нотўғри. Чунки ситганда ҳуснбузар яна ҳам катталашади, яллиғлайди, ҳатто йиринг бойлайди.

Юқорида санаб ўтилган, кўпроқ учрайдиган ҳуснбузарлар ус­тида тўхтайлик.

Қора нуқта шаклидаги ҳуснбузарлар

Қора нуқта шаклидаги ҳуснбузарлар одатда, бурунга, пешо-нага ва иякка чиқади. Улар ҳар қандай ёшда, қуруқ ва ёғли терида учрайди. Кўп ҳолларда шундай ҳуснбузарни кишининг бурун қанот-ларида кўриш мумкин. Ёғ безларининг ёғ чиқадиган тешиклари кенгайиб, уларга чанг, кир, турли моддалар тушганида, баъзан симоб ёки висмут кўп қўшилган крем юзга суртилганда, шунинг­дек соч бўяйдиган баъзи дорилар ишлатилганида юзга қора нуқта­лар тушади.

Бундай ҳуснбузарлар пайдо бўлмаслиги учун юзга юмшатувчи кремлар суриш, терини чанг, кирдан сакдаш, висмутли, симобли кремларни камроқ ишлатиш керак. Пайдо бўлган қора нуқталарни кетказиш учун терини водород пероксиди, цирка ёки лимон суви билан артиш лозим, булар қора нуқталарни эритади, рангсизлан-тиради.

Буғ ванналари (юзни буғга тутиш) ҳам яхши натижа беради. Ёғли теридаги қора нуқталар қуйидагича кетказилади: майда туз қўшилган совун кўпиги юзга мўл қилиб суриладида, 2—3 минут қолдирилади, кейин илиқ сув, кетидан совуқ сув билан ювилади.

Қуруқ теридаги қора нуқталарни йўқотиш учун терига ёғли крем, бирор ўсимлик мойи суриш ёки мойли ниқоб тортиш, кейин қора нуқта бор жойни майда туз билан салгина ишқалаш, сўнгра юзни сувга ювиш керак. Юзнинг териси ойига 2—3 марта тозаланиши лозим.

Оқ ҳуснбузарлар

Юзни силаб кўрганда оқ ҳуснбузарлар қўлга зич уннайди. Улар майда оқ нуқталар шаклида ёки тариқ дони йириклигида, якка-якка ёхуд тўп-тўп жойлашган бўлади. Кўп миқдордаги майда оқ ҳуснбузарлардан қутулиш учун терини пуст ташлаттириш керак. Майда ҳуснбузарлар. Бу ҳуснбузарлар ёғ безларининг йўллари-ни беркитиб қўйган шохсимон модда ва тери ёғидан иборат седанадай тиқинлардир.

Бундай ҳуснбузар пешона, лунж, бурун ияк, кўкрак ва орқага кўпроқ тушади. Ёғли терида ҳуснбузар кўпроқ бўлади. Ҳуснбузар тошишига тухумдонлар ва қалқонсимон безлар фаолиятининг бузилиши, шунингдек ҳамма вақт ич қотиши сабаб бўлади. Ҳуснбузар биринчи марта балоғатга етиш даврида пайдо бўла­ди.

Ҳуснбузар тошган терини парвариш қилиш, яъни ёғ безлари йўлларини беркитиб турган тиқинларни йўқ қилиш ва уларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик керак. Борат кислота, тимол ва карбол қўшилган совунлар яхши ёрдам беради. Юзга сурилган совунни губка билан ишқалаб кўпиртириш, кўпик юзда бир-икки минут тургач иссиқ, кетидан совуқ сув билан ювиш керак. Ҳусн­бузар кўп тошган бўлса совун суришни такрорлаш лозим.

Ҳуснбузарларни йўқотиш чоралари

Косметика кабинетига мурожаат қилишнинг иложи бўлмаганида яккам-дуккам ҳуснбузарни ҳар ким ўзи ҳам йўқотиши мумкин.

Бунинг учун юзни ва қўлларни яхшилаб ювиб тозаланади, кейин юзни буғли ваннага тутиб, то теридаги ҳуснбузарлар юмшагунча сочиқ билан ёпиб, ушлаб турилади. Шундан сўнг бармоқлар учига тоза бинт ўраладида, ҳуснбузарни бармоқлар учи билан авайлаб ситиб чиқарилади.

Уйқуга ётишдан олдин юз терисини қуйидаги эритмалардан бири билан артиб тозаланади:

  • 50 г одеколон ёки спиртга 48 г борат кислота (5 протсентли) эритмаси, 2 г глитсерин қўшилади;
  • 40 г сувга 30 г одеколон, 2 ошқошиқ тирноқгул, 1 г глитсерин қўшилади.

Ҳуснбузарлар ва овқатланиш тартиби

Ҳуснбузар пайдо бўлмасин десангиз овқатни шошмасдан, яхши чайнаб, ўз вақтида (кунига камида 4 марта) ейишга одатланиш керак.

Уйқуга ётиш олдидан тўйиб овқат ейиш жуда зарарли. Ҳуснбузар кўп тошадган кишиларга спиртли ичимлик, янги пиш-ган нон, бадҳазм овқат, тухум, ёғли гўштлар, қази ва хамир овқатлардан воз кечиб, ёғсиз гўшт, қатиқ, сузма, творог, сабзавот, А витамини, Б гуруҳига кирадиган витаминлар, сабзи, дрожже ва қора нон ейиш тавсия этилади.

Бундан ташқари, бадан тарбия ва спорт билан шуғулланиш, тоза ҳаво, офтоб ва сувдан тўғри фойдалана билиш ҳам яхши натижа беради.

Йирик ҳуснбузар

Йирик ҳуснбузар кўпроқ учрайди. Балоғатга етиш даврида, меъда-ичак касалликларига мубтало бўлган, ички секретсия безлари нотўғри, модда алмашинуви бузилган, умумий камқонликка йўлиққан кишиларда, шунингдек заҳарли мойлар билан ишлайдиган кишиларда йирик ҳуснбузарлар пайдо бўлади.

Яллиғланган йирик ҳуснбузарларнинг юза ва чуқур хиллари бор. Юза ҳуснбузар ёғ безининг йўлларидагина бўлади, чуқур ҳуснбузар эса ёғ безини бутунлай зарарлайди. Яллиғлаган, йиринг бойлаган ҳуснбузар ёрилгач, ўрни ямоқ бўлиб қолади.

Модда алмашинуви бузилганда ёғни камроқ истеъмол қилиш, А, Б ва C витаминларидан кўпроқ еб туриш керак. Ҳуснбузар тошган киши ичини яхши юриштириб туриши, организмини мустаҳкамлаши, физиотерапевтик усулларда даволаниши, офтоб, ҳаво ванналари қабул қилиши, денгизда ва бошқа сувларда чўмилиши лозим. Бундай кишиларнинг юзига қуритувчи ва пуст ташлатувчи ниқоблар тортиш ҳам фойдали.

Йиринг бойлаган ҳуснбу­зарлар пайдо бўлса, юзни бир неча кун ювмаслик, балки спиртли лосон билан, энг яхшиси, 2 протсентли синтомитсинли, салитсилли ёки камфорали спирт билан артиш лозим. Бундай вақтда парҳезнинг ҳам катта аҳамияти бор.

Юзига ҳуснбузар тошган киши гармдори, қора мурч, хантал, цирка каби ўткир масаллиқлардан ва ширинликлардан мумкин қадар воз кечиши (ширин чой ёки кофе бу ҳисобга кирмайди), оқ нон ва картошкани камроқ истеъ­мол қилиши, спиртли ичимликларни мутлақо ичмаслиги керак.

Ҳуснбузар тошганида крем ва пардоз учун ишлатиладиган ҳар хил моддалардан фойдаланиб бўлмайди. Бундай пайтда ҳуснбузарларни қўл билан ситиш ҳам, ўз ҳолича ҳар хил муолажалар қилиб кўриш ҳам ярамайди. Аксинча, ҳуснбузар тошганда дерматолог врач ёки косметологга учрашиб, улардан керакли маслаҳатлар олиш ва улар назоратида даволаниш зарур. Врач маслаҳатларига амал қилингандагина ҳуснбузар тезда йўқолиб кетиши мумкин.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.