hajdagilar mashina
Avgust 12, 2017 0

Ҳажга автомобилда йўл олган малайзиялик зиёратчилар Ўзбекистонга етиб келди (фото)

Posted by:Администратор onAvgust 12, 2017

«Маккага йўл олган малайзияликлар. Бугун Марғилонда кўрдим», — деб фотохабар қолдирган гуруҳ аъзоларидан бири. Унда зиёратчилар икки йўлтанламасда сафарга отланганини кўриш мумкин.hajdagilar mashina 2

Гуруҳнинг фотохабарга муносабат билдирган барча фойдаланувчилари зиёратчиларни олқишлаган, уларни кутиб олиш истагини билдирганлар ҳам бор. «Ишқилиб, бизда бензин билан боғлиқ муаммо дуч келмаса бўлгани», — шу каби фикр билдирганлар ҳам йўқ эмас.

Малайзиянинг BERNAMA агентлиги зиёратчилар раҳбари Хир Ориффинга асосланиб хабар беришича, Ўзбекистонда уларни 33 ёшли Илёс Суйгунов ва 28 ёшли Шаҳобиддин Йўлдошев кутиб олган.

hajdagilar mashina 1

Улар агентликка берган интервьюсида ўзбекистонлик ҳамроҳларидан жуда миннатдорлигини билдирган. Зиёратчилар гуруҳи Ўзбекистонда беш кун давомида бўлиши, Фарғона водийсидан ташқари, Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига ҳам ташриф буюриши кўзда тутилган.

Ҳаж сафарига автомобилда отланган малайзияликлар 18 июль куни йўлга чиққан бўлиб, ҳозирга қадар Таиланд, Лаос, Хитой, Қирғизистон орқали 10 минг километр йўл босган. Олдинда эса Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон, БАА орқали ўтадиган яна 6 минг километрлик масофа бор.

Автомобильдаги саёҳат БААда якунига етади. Зиёратчилар Дубайдан Жиддага самолётда учишни режалаштирган.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.