sardor qobuljonov
Avgust 12, 2017 0

“Бухоро” мухлислари: Сардор Қобулжоновни ёлғизлатиб қўймаймиз!

Posted by:Администратор onAvgust 12, 2017

Ҳурматли “Бухоро” мухлислари.

Бир неча йил “Бухоро” футбол жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва биз учун азиз бўлиб қолган дарвозабонимиз Сардор Қобулжоновга ёрдам қўлларимизни чўзсак нур устига аъло нур бўлар эди.

Ўтган йилги чемпионатда “Бухоро” дарвозасини ҳимоя килган пайтда олган жароҳати туфайли Сардор ҳали ҳануз футбол ҳавосидан нафас олмай келмоқда.

Биз “Бухоро” мухлислари ўзимиз учун азиз инсон бўлиб қолган Сардор Қобулжоновга албатта қўлимиздан келганча ёрдам беришимиз зарур, бежиз халқимизда дўст кулфатда билинади деб айтилмаган. Келинг азиз дўстлар барчамиз Сардорни қўллаб қувватлайлик!!!

217998_680

“Бухоро” – “Насаф” учрашувида хайрия қутилари қўйилади, ким қанча ёрдам бера олса беришингизни сўраймиз!

Қўшимча маълумот учун телефонлар:
+99891-411-32-56
+99893-620-52-57

 

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.