Жазирамадан сақланиш учун нима қилиш керак?

Posted by:Администратор onIyul 4, 2017

Жазирама иссиқ инсон ҳаётига хавф туғдириш ҳеч гап эмас. Бундай вақтда юрак ва қон босим касалликлари билан оғриганлар, ҳомиладор аёллар ва болалар, кексалар ҳар қачонгидан эҳтиётроқ бўлишлари керак.

Аввалроқ, Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кириб келиши, 3-9 июль кунлари Ўзбекистон бўйлаб иссиқ ҳаво кузатилиши, айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати +45 даражагача кўтарилиши ҳақида хабар берган эдик.

Жазирама иссиқ инсон ҳаётига хавф туғдириш ҳеч гап эмас. Бундай вақтда юрак ва қон босим касалликлари билан оғриганлар, ҳомиладор аёллар ва болалар, кексалар  ҳар қачонгидан эҳтиётроқ бўлишлари керак. Хўш, жазирама иссиқдан сақланиш учун нималар қилиш лозим? Айни тавсияларимиз сизга ас қотиши аниқ.

Хавфи шундан иборатки,  инсон тана ҳарорати 37.1 оС дан кўтарилиши,  ёки тана ҳароратининг 38.8 оС га кўтарилиб, инсон саломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Инсон тана ҳароратининг кўтарилиши тананинг қизаришига ва кучли чанқоқга сабаб бўлади. Кейинчалик, хушдан кетиш, нафас қисиши ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин.

Жазирама иссиққа тайёргарлик чоралари

Сув захирасини яратиш учун қўшимча идишларга сув тўлдириб қўйинг. Иссиқ кунга мўлжалланган кийимларни, электр маиший ускуналарни (вентилятор, кондиционер) тайёрлаб қўйинг. Агар сиз қишлоқ жойларда истиқомат қилсангиз, соябон, шийпонлар, қудуқларлардан, шунингдек деразалар учун қалин пардалардан фойдаланинг. Ичимлик сувидан унумли фойдаланинг.

Жазирама иссиқ ҳароратдан таъсиридан сақланинг. Оч рангдаги, ҳаво ўтказувчи (иложи бўлса пахта хомашёсидан) кийим ва бош кийимлардан фойдаланинг.

Шуни унутмангки, куйган тана қисми совимайди ва терламайди. Шошмасдан ҳаракатланинг, иложи борича соя жойларда бўлишга ҳаракат қилинг. Пиво ва бошқа алкоголь маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди, бу организмнинг умумий ҳолатига салбий таъсир этиши мумкин. Иссиқ кунда шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда қўшимча тузли маҳсулотлар ва  мева, сабзавотлардан истеъмол қилинг.

Жазирама иссиқ натижасида офтоб урганда, зудлик билан соя жойларда  сақланинг, зудлик билан душ қабул қилинг ёки шамол бор жойга ўтинг ва аста-секинлик билан кўпроқ сув истеъмол қилинг. Офтоб урушидан сақланиш мақсадида  иложи борича баданингизни совутишга ҳаракат қилинг.

Жазирама иссиқ кунда ёнғин хавфи келиб чиқиши мумкинлигини ёдда тутинг.

Иссиқ кунда нима қилиш керак?

Кўпроқ сув ичиш. Тўғри сув ичиш тартиби организм фаолиятини яхши ишлаши ва сув-туз балансини меъёрлаштиришига қулай шароитлар туғдиради. Иссиқ кунда сув истеъмол ҳажмини кўпайтириш керак. Бунда организмнинг сув танқислигини тўлдириш учун газланган ёки нектар сув эмас, аксинча, оддий ичимлик сувини истеъмол қилиш керак. Сурункали касаллиги мавжуд бўлса, шифокор тавсиясига риоя қилиш лозим.

Энг иссиқ пайтда – 12:00 дан 16:00 гача кўчага чиқмаслик ва айниқса, қуёш тагида юрмасликга ҳаракат қилинг. Кунингизни шундай режалаштирин-ки, бу вақтда ёки ишда ёки уйда бўлинг.

Кўпроқ душ қабул қилинг. Мунтазам равишда тозаланиш баданга эффектив нафас олишга ёрдам беради. Сув хона ҳароратидай бўлиши керак. Муздак сув билан ювиниш эса, тана ҳарорати кескин ўзгариши натижасида пневмония касаллигига олиб келади.

Албатта, очиқ сув ҳавзаларда чўмилиш мумкин, аммо чўмилиш тақиқланган ҳавзаларда чўмилиш қатъиян ман этилади.

Эрталаб ва кечқурун кўпроқ ҳаракат қилинг. Бундай иссиқ кунда камҳаракатлик гипертония, юрак-томир касалликлари ва тромбоз ривожланишига олиб келади.
Озиқланиш рационини ўзгартиринг. Иссиқ кунда кўпроқ совуқ таомлар истеъмол қилинг. Ёғлиқ сут ва гўшт маҳсулотларини истеъмол қилманг, аммо балиқ ва сабзавотлар маҳсулотларидан воз кечманг. Сутли маҳсулотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш лозимки, расталарда қуёш нури тушиб турган ҳамда истеъмолга яроқлик муддати ўтиб кетган маҳсулотларни сотиб олмаслик керак.

Албатта, таомларни туз билан тановвул қилинг, чунки юқори ҳароратда, тананинг терлаши натижасида кўп миқдорда натрий моддаси йўқотилади.

Синтетик матодан тайёрланган кийимлар киймасликга ҳаракат қилинг. Кепка, шляпа ёки панамалар кийишдан уялманг. Чунки офтоб уриши асосан бош қизиганда содир бўлади.

Бундай иссиқ кунда, кондиционерсиз иложи йўқ. Аммо куни бўйи кондиционери бор бўлган хонада бўлсангиз ҳам, шундай жойлашингки, ундан чиқаётган совуқ хаво тўғридан-тўғри сизга таъсир қилмасин.

Yangilik bilan o‘rtoqlashing!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

© Xadjiyev Bobomurod, © Betakror Buxoro, 2016-2017. Barcha huquqlar himoyalangan. Saytda joylashtirilgan barcha ma'lumotlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq, shu jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonunlar bilan qo‘riqlanadi. Joylashtirilgan ma'lumotlardan nusxa olish va boshqa maqsadlarda foydalanilganda www.betakrorbuxoro.uz ga havola ko‘rsatish majburiydir.